Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 22.09.2018



04:36:47 (GMT +5), Яш, 23 сен 2018

Вазир ва ўринбосарлар

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири

Давлетов Русланбек Қуролтайевич

(0371) 233-39-04

Фуқароларни қабул қилиш ҳафтанинг жума куни соат 15.00 дан 17.00 гача

Давлетов Русланбек Қуролтайевич – 1980 йили 1 июнда Хоразм вилояти Шовот туманида туғилган. Маълумоти– олий, ҳуқуқшунос, иқтисодчи, 1-даражали адлия маслаҳатчиси.

2001 йил Буюк Британиянинг Варвик университетини, 2003 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини (магистратура), 2007 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ва 2010 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2001 йилда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида етакчи мутахассис лавозимида бошлаган. Кейинчалик мазкур қўмитада бош мутахассис, бўлим бошлиғи вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган.

2004−2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил бошқармаси, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, 2012−2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича Тадқиқот маркази директори ўринбосари, директор вазифасини бажарувчиси, 2014−2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси тузилмалари билан фаолиятни мувофиқлаштириш шўъбаси мудири, 2016-2017 йилларда Адлия вазирининг биринчи ўринбосари, 2017 йил 4 январидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчисининг 1-ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги ПФ-5153-сон Фармонига мувофиқ Р.Давлетов Ўзбекистон Республикаси адлия вазири лавозимига тайинланган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 17-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги раҳбарияти ўртасида вазифалар қуйидаги тартибда тақсимланган: 

Вазирга:

адлия органлари ва муассасалари фаолиятини ташкиллаштириш
ва уларга умумий раҳбарлик қилиш;

вазирлик ҳайъати фаолиятини бошқариш;

вазирлик ишини режалаштириш, унинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Кадрлар бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Юридик таълим ва суд-экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Молия-иқтисод бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Ишлар бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Биринчи бўлим фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини мувофиқлаштириш;

Тошкент давлат юридик университети фаолиятини мувофиқлаштириш;

Юристлар малакасини ошириш маркази фаолиятини мувофиқлаштириш;

Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини мувофиқлаштириш;

молиявий, шунингдек моддий-техника таъминоти, ходимларнинг моддий ва маиший шароитларини яхшилаш билан боғлиқ масалаларни амалга ошириш вазифалари белгилансин.



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари

Жўраев Нодиржон Савриддинович

(0371) 233-35-98

Фуқароларни қабул қилиш ҳафтанинг душанба куни соат 15.00 дан 17.00 гача

Жўраев Нодиржон Савриддинович — 1981 йил 6 январда Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида туғилган. Маълумоти-олий, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси.

2001 йил Тошкент давлат юридик институтини (бакалавр), 2006 йил Тошкент давлат юридик институтини (магистратура) тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган. Кейинчалик мазкур бошқарманинг бош маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.

2003–2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармасининг бўлим бошлиғи, 2006–2007 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг қилиш марказининг етакчи маслаҳатчиси, бош маслаҳатчиси, бўлим бошлиғи, 2007–2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодий қонунчилик бошқармасининг бошлиғи, 2008-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонунчилик бош бошқармасининг бошлиғи, 2014-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот марказининг директори, 2016-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 27 августдаги Фармонига асосан Н.Жўраев “Шуҳрат” медали билан мукофотланган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.04.2017 йилдаги ПҚ-2904-сон Қарори билан Н.Жўраев Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 17-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги раҳбарияти ўртасида вазифалар қуйидаги тартибда тақсимланган: 

Вазирнинг биринчи ўринбосарига:

Қонунчилик бош бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Иқтисодий қонунчилик бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

“Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонаси фаолиятини мувофиқлаштириш;

“Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази” давлат унитар корхонаси фаолиятини мувофиқлаштириш вазифалари белгилансин.

Шунингдек, Адлия вазирлиги тизимида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича масъул раҳбар этиб тайинлансин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари

Ташкулов Акбар Джурабаевич

(0371) 233-53-54

Фуқароларни қабул қилиш ҳафтанинг чоршанба куни соат 15.00 дан 17.00 гача

Ташкулов Акбар Джурабаевич - 1971 йил 21 сентябрда Жиззах вилояти Жиззах туманида туғилган. Маълумоти – олий, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси. 1994 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1994-1995 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Халқаро-ҳуқуқий бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган.

1995-1997 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонунчилик ва меъёрий хужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармаси бош маслаҳатчиси, 1997-2000 йилларда Халқ хўжалигида ҳуқуқий ишлар бошқармасининг бўлим бошлиғи, 2000-2002 йилларда Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси бошлиғи, 2002-2003 йилларда Халқ хўжалигида ҳуқуқий ишлар бошқармаси бошлиғи, 2003-2005 йилларда Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2005-2013 йилларда Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи, 2013-2017 йилларда Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият кўрсатган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 августдаги Фармонига асосан А.Ташкулов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвонига сазовор бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.04.2017 йилдаги ПҚ-2905-сон Қарори билан А.Ташкулов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 17-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги раҳбарияти ўртасида вазифалар қуйидаги тартибда тақсимланган: 

Вазир ўринбосарига:

Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Нодавлат нотижорат ташкилотлар бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

“Инсон ва қонун” газетаси таҳририяти” давлат унитар корхонаси фаолиятини мувофиқлаштириш;

“Ҳуқуқ ва бурч” журнали таҳририяти (муассислар билан келишган ҳолда) фаолиятини мувофиқлаштириш вазифалари белгилансин.

Шунингдек, молия-хўжалик фаолиятига оид ҳужжатларга биринчи имзо қўйиш ҳуқуқи берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари

Истамов Махмуд Шухратович

(0371) 233-53-54

Фуқароларни қабул қилиш ҳафтанинг сешанба куни соат 15.00 дан 17.00 гача

Истамов Махмуд Шухратович – 1979 йил 24 февралда Бухоро шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси.

2000 йил Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимида бошлаган. Кейинчалик мазкур бошқармада бош маслаҳатчи, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2004-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази раҳбари, 2005-2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг  амалга оширилиши устидан мониторинг қилиш маркази бўлими бошлиғи, 2006-2011 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси хизматининг Адлия ва суд идоралари фаолияти масалалари бўйича инспектори, 2011-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш хизматининг Адлия идоралари масалалари шўъбасининг етакчи инспектори, 2014-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати Сиёсий партиялар билан ҳамкорлик қилиш шўъбаси мудири, 2017 йил 14 августига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчилик шўъбаси мудирилавозимларида фаолият кўрсатган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги ПҚ-3208-сон қарорига мувофиқ Махмуд Шухратович Истамов Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари лавозимига тайинланган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 17-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги раҳбарияти ўртасида вазифалар қуйидаги тартибда тақсимланган: 

Вазир ўринбосарига:

Давлат бошқаруви тизими самарадорлигини таҳлил қилиш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти фаолиятини мувофиқлаштириш вазифалари белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари - Тошкент давлат юридик университетининг ректори

Каньязов Есемурат Султамуратович

(0371) 233-41-09

Фуқароларни қабул қилиш ҳафтанинг пайшанба куни соат 15.00 дан 17.00 гача

Каньязов Есемурат Султамуратович — 1971 йил 13 июлда Қорақалпоғистон Республикаси, Шуманой туманида туғилган. Маълумоти-олий, ҳуқуқшунос.

1993 йил Москва давлат автомобиль йўллари институти,1999 йил, Қорақалпоқ давлат университети тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1993 йилда “Қорақалпоқавтойўл” давлат акциядорлик бирлашмаси йўллардан фойдаланиш бўлими стажёри, йўл фонди инспекцияси ҳуқуқий маслаҳатчиси вазифасидан бошлаган.

1996-1999 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг маслаҳатчиси, катта маслаҳатчиси, бўлим бошлиғи вазифасини бажарувчиси, бўлим бошлиғи, 1999-2001 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодий ислоҳот бўйича қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармаси етакчи маслаҳатчиси, бош маслаҳатчиси, бўлим бошлиғи, 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ёрдамчиси, 2001-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодий қонунчилик бошқармаси бошлиғи, 2005-2011 йилларда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари, 2011-2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири биринчи ўринбосари, 2013-2017 йилларда Тошкент давлат юридик университетининг ректори лавозимларида фаолият кўрсатган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 августдаги Фармонига асосан Е.Каньязов “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.04.2017 йилдаги ПҚ-2933-сон Қарори билан Е.Каньязов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари - Тошкент давлат юридик университетининг ректори этиб тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 17-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги раҳбарияти ўртасида вазифалар қуйидаги тартибда тақсимланган: 

Вазир ўринбосари – Тошкент давлат юридик университети ректорига:

Тошкент давлат юридик университети фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей фаолиятини мувофиқлаштириш;

Юридик коллежлар фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси белгилансин.