Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 21.02.2018



18:02:23 (GMT +5), Чр, 21 фев 2018

НҲҲ лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш RSS обуна

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар:

“Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида”ги Қонун;

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўрисида”ги Қонун (янги таҳрирда);


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 30 декабрдаги 237-II/150-II-сонли Қўшма қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиладиган қонун лойиҳаларини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тақдим этилган қонунларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш қоидалари;


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ–2733-сон “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори;


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги ПҚ–3161-сон “Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори;


Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон “Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори;


Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил, 14 февралдаги 62-сон “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти тўғрисида”ги қарори;


Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори;


Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида услубий кўрсатмалар (рўйхат рақами 2352, 2012 йил 9 апрель);


Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 2420, 2013 йил 1 февраль);


Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидалари (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль);


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш услубиёти (рўйхат рақами 2745, 2015 йил 25 декабрь).