Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 26.05.2019



23:18:28 (GMT +5), Яш, 26 Мая 2019

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗЛАРИ ТОМОНИДАН КЎРСАТИЛАДИГАН ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ РЎЙХАТИ RSS обуна

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗЛАРИ ТОМОНИДАН КЎРСАТИЛАДИГАН ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ РЎЙХАТИ


Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари
рўйхати 


Т/р

Давлат хизматлари турлари

Тақдим этиладиган ҳужжатлар

Тўлов миқдори

Давлат хизматини кўрсатиш муддати

Норматив-ҳуқуқий асоси

1.

Газ тизимига уланиш

Сўровнома тўлдирилади

 

Энг кам иш ҳақининг 10% миқдорида

Техник шарт бериш муддати 3 иш куни.

Коммуникация тармоғига улаш шартномада кўрсатилган муддатда.

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарори

 

2.

Электр тизимига уланиш

Сўровнома тўлдирилади

 

Энг кам иш ҳақининг 10% миқдорида

Техник шартлар ва тегишли шартномаларни олиш учун 3 иш куни, Электр таъминоти лойиҳасини келишиш учун 3 иш куни, Электр қурилмаларини ишга тушириш учун рухсат бериш учун 5 иш куни, Электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш ва электр таъминоти шартномасини тузиш учун 2 иш куни

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарори

 

3.

Иссиқлик тизимига уланиш

Сўровнома тўлдирилади

 

Энг кам иш ҳақининг 10% миқдорида

3 иш куни

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарори

 

4.

Сув ва оқава сув, канализация тизимига уланиш

Сўровнома тўлдирилади

 

Энг кам иш ҳақининг 10% миқдорида

3 иш куни

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарори

 

5.

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаси

- Ариза

- юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

- шаҳарларда — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 100 баравари миқдорида ва қишлоқ жойларда ҳамда чекка тоғли туманларда — энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида шакллантирилган устав фонди мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси. Устав фонди пул маблағларида шакллантирилган тақдирда тасдиқловчи ҳужжат хизмат кўрсатувчи банк томонидан берилади. Устав фонди бошқа мол-мулк билан шакллантирилган тақдирда юридик шахс ушбу мол-мулкка эгалик ҳуқуқи, унинг қиймати ва у устав фондига қўшилганлиги ҳақидаги тасдиқномани тақдим этади;

- чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун маҳаллий йиғим тўланганлигини тасдиқлайдиган банк ҳужжатининг нусхаси.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳар йили қабул қилинадиган Ўзбекистон Республикасининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисидаги қарорида кўрсатилган ставкаларда

 

5 иш куни

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги ПҚ–605-сон қарори

6.

Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси

- ариза

- умумий овқатланиш корхонасининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

- рухсат гувоҳномаси олиш учун ариза бериш вақтига келиб шаҳарларда — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 100 баравари миқдорида ҳамда қишлоқ жойларда ва узоқ тоғли туманларда — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 50 баравари миқдорида шакллантирилган устав фондининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси. Агар устав фонди пул шаклида шакллантирилган бўлса — бу тўғридаги тасдиқловчи ҳужжат хизмат кўрсатувчи банк томонидан берилади. Устав жамғармаси бошқача мулк билан шакллантирилган тақдирда ушбу мулкка эгалик ҳуқуқини, унинг қийматини ва унинг устав фондига киритилишини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади

- хизмат кўрсатувчи банкнинг банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотномаси

- аризада кўрсатилган муддатга мувофиқ рухсат гувоҳномаси берилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатининг нусхаси.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳар йили қабул қилинадиган Ўзбекистон Республикасининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисидаги қарорида кўрсатилган ставкаларда

 

15 иш куни

Вазирлар Маҳкамасининг
2012 йил 28 мартдаги 89-сон қарори

7.

Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишиш

- Сўровнома

- бино ва иншоот фасадининг электрон кўринишдаги эскиз лойиҳаси

Энг кам иш ҳақининг 30 % миқдорида

5 иш куни.

Вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори

8.

Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсат бериш

Сўровнома тўлдирилади

Энг кам иш ҳақининг 30 % миқдорида

5 иш куни.

Вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори

9.

Қурилиш-монтаж ишларига рухсат бериш

Сўровнома

Назорат функцияларини амалга оширишга шартнома

Энг кам иш ҳақининг 30 % миқдорида

1 иш куни.

Вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори

10.

Турар жойларни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсат бериш

-               Ариза

-               бинога биргаликда эгалик қилувчилар ва оила вояга етган аъзоларининг нотариал тасдиқланган ёзма равишдаги розилиги;

йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат

ЭКОИҲ 10 % — Нукус ва вилоятлар марказлари учун;

ЭКОИҲ 20 % — Ташкент шаҳри учун;

ЭКОИҲ 30 % от минимальной заработной платы — туман ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар учун.

8 иш куни

Вазирлар Маҳкамасининг
2016 йил 9 мартдаги 70-сон қарори

11.

Ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесишга рухсат бериш

Сўровнома тўлдирилади

Энг кам иш ҳақининг 30 % миқдорида

5 иш куни

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил 31 мартдаги 255-сон қарори

12.

Махсус сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмолига рухсат бериш

Сўровнома тўлдирилади

* Фойдаланиш турига қараб сўровномага бошқа ҳужжатлар талаб этилиши мумкин.

Энг кам иш ҳақининг 30 % миқдорида

5 иш куни

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил 31 мартдаги 255-сон қарори

 

13.

Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсат бериш

Сўровнома тўлдирилади

Энг кам иш ҳақининг 30 % миқдорида

5 иш куни

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил 31 мартдаги 255-сон қарори

14.

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш

1. Ариза берилади.

2. Аризага кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар тўғрисидаги ҳужжатлар илова қилинади.

Бепул

2 иш куни

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 29 декабрдаги

1060-сон қарори

 

15.

Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш

1.      Ариза

2. Моддий-техника база, асбоб-ускуналар, бошқа техник воситалар ва ходимларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар.

1. Аризани кўриб чиқиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.

2. Лицензия берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

 

15 кун

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги 284-сонли қарори

16.

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш

1. Ариза.

2. Лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқлайдиган маълумотлар.

1. Аризани кўриб чиқиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.

2. Лицензия берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

15 кун

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги 284-сонли қарори

17.

Тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензия

Ариза

1. Аризани кўриб чиқиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.

2. Лицензия берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

20 кун

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 июндаги 405-сон қарори

18.

Ўзбекистон Республикасига хорижий ишчи кучларни жалб қилишга рухсатнома

 

Ариза

Меҳнат шартномаси лойиҳаси

Хорижий мутахассисга берилган анкета

“ВИЧ-инфекция” йўқлиги тўғрисида сертификат

Юридик шахслар томонидан тўлов тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати

Давлат хизматларини кўрсатиш учун энг кам иш ҳақининг 10% миқдорида йиғим ундирилади.

30 кун

Вазирлар Маҳкамасининг
1995 йил 19 октябрдаги 408-сон қарори

19.

Ўз тармоғини яратиш ҳуқуқисиз маълумотларни узатиш тармоқлари орқали провайдер хизматлари кўрсатишга лицензия

 

- Ариза

- юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

- лицензияловчи орган лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиқиши учун лицензия даъвогари энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

- тармоқни ташкил этиш режаси ва ривожлантириш прогнози, белгиланган шакл бўйича бажариладиган ишларга қараб бошқа зарур маълумотлар

лицензия талабгори томонидан телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларига лицензия олиш учун қўйиладиган талаблар ва шартлар бажарилиши имкониятини тасдиқловчи ҳужжатлар

энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари

20 кун

Вазирлар Маҳкамасининг
2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарори

20.

Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларини ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасида фаолият кўрсатиши ҳуқуқига лицензия

 

- Ариза

юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

- фаолиятнинг лицензияланаётган тури амалга ошириладиган биноларга (хоналарга) мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг мавжудлигини, шунингдек мазкур бинолар (хоналар)нинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

ёнғин ва санитария-эпидемиология назорати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига ва санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари;

- нодавлат таълим муассасаси уставининг нусхаси;

- ўқув режалари ва дастурлари;

- чет тилларга ўқитган ҳолларда педагогик кадрлар тўғрисида маълумот (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган билимлар даражаси ва чет тилини билиш ва эгаллаб олганлик даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги малака сертификатининг нусхалари);

- ўқув жараёнини таъминлаш учун зарур бўлган моддий воситаларнинг (ёки уларни молиялаштиришнинг аниқ манбаи) мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

- ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

1. Аризани кўриб чиққанлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари

 

2. Энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида давлат божи

30 кун

Вазирлар Маҳкамасиниг
2013 йил 14 июндаги 169-сон қарори

21.

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома

Ариза

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 0,1 коэффициенти миқдорида;

табиатдан фойдаланувчилардан — юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 0,2 коэффициенти миқдорида;

хорижий фуқаролардан — CITES рухсатномалари учун 50 АҚШ доллари ва бошқа рухсатнома учун — 10 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.

 

15 иш куни

Вазирлар Маҳкамасиниг
2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори

22.

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, зоология коллекциялари, ўлжалар, тулумларни олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома

ариза

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан 0,1 коэффициент миқдорида;

табиатдан фойдаланувчилар — юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан 0,2 коэффициент миқдорида;

хорижий фуқаролардан — CITES рухсатномаси учун 50 АҚШ доллари ва бошқа рухсатнома учун — 10 АҚШ доллари

15 иш куни

Вазирлар Маҳкамасиниг
2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори

23.

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ҳайвонлар сақланадиган ва урчитиладиган питомникларни, шунингдек зоология коллекцияларини ҳисобга қўйиш тўғрисидаги гувоҳнома

ариза

-

15 иш куни

Вазирлар Маҳкамасиниг
2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори

24.

Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия

 

- Ариза

- Ушбу фаолият билан шуғулланувчи ходимлар рўйхати

- Техник шартлар ва воситалар мавжудлиги ҳақида маълумотнома.

- Ташкилот раҳбари ва асосий ходимларнинг дипломлари

- Нотариал тасдиқланган меҳнат дафтарчаси

 

Аризани кўриб чиққанлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида

 

15 кун

Вазирлар Маҳкамасиниг
2009 йил 30 апрелдаги 126-сон қарори

25.

Экспорт назорати объектларини олиб чиқиш учун рухсатнома

 

 

бепул

 

 

 

26.

Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларининг паспорти

 

 

бепул

 

 

 

27.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси

 

- ариза

- юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жойлашган жойи (почта манзили), фаолият юритиш жойи (манзил), банк бўлинмаларининг номлари ва банк ҳисоб рақамлари, телефон рақамлари, электрон почта манзиллари, веб-саҳифа — мавжуд бўлса;

- ариза берувчи амалга оширишни мўлжаллаётган фаолият (лар) тури (ёки уларнинг қисми);

-тарози ва тошлар (ҳар хил оғирликдаги) текширилганлиги ҳақидаги маълумот;

- қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлаш мўлжалланаётган бинонинг ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бериши ҳақидаги маълумот;

- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки захирасидан ажратилган қимматбаҳо металлар билан ишлаш мўлжалланаётган объектлар учун объектнинг техник мустаҳкамлиги ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари қўриқлаш бўлинмалари техник қўриқлаш Маркази (пункти)га уланганлиги ҳақидаги маълумотлар;

- рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олиш учун берилган ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим ва рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси берилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи маълумотлар.

1) ариза кўриб чиқилганлиги учун -ЭКОИҲ 1 баравари

2) Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси берилганлиги учун - ЭКОИҲ 1 баравари

Давлат хизматини кўрсатиш муддати 7 иш куни

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил 29 майдаги 399-сон қарори

28.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо сертификатини бериш

1. Сўровнома тўлдирилади.

2. ЭРИ ёпиқ калити эгаси юридик шахснинг вакили (юридик шахснинг раҳбари бундан мустасно) бўлса, сўровномага ЭРИ ёпиқ калити эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими кўрсатилган ҳамда ушбу ЭРИ ёпиқ калити эгасига ЭРИ калитларини ва ЭРИ калитининг сертификатини бериш тўғрисида юридик шахснинг хати (ишончнома) илова қилинади

Жисмоний шахслар учун энг кам ойлик иш ҳақининг 7 фоизи,

Юридик шахслар учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи,

20 дақиқа

Вазирлар Маҳкамасиниг
2018 йил 10 майдаги 348-сон қарори

29.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмлар ишлаб чиқаришни лицензиялаш

 

- Ариза

- юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жойлашган манзили (почта манзили), фаолият кўрсатадиган жойи (манзили), банк бўлимининг номи ва ҳисоб-рақами, телефон рақами ва мавжуд бўлса, электрон почтаси ҳамда веб-сайти;

- якка тартибдаги тадбиркорнинг исми, фамилияси ва отасининг исми (мавжуд бўлса), солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР), жойлашган манзили, фаолият кўрсатадиган жойи (манзили), боғланиш учун ахборот (телефон, электрон почта);

- даъвогар амалга ошириш ниятида бўлган фаолият турлари (ёки уларнинг қисмлари);

тарози ва тошлар текширилгани ҳақида маълумотлар;

- заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш тахмин қилинаётган объектнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мос келиши ҳақида маълумотлар;

- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки захирасидан ажратилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан фойдаланиш мўлжалланаётган объектлар учун (юридик шахслар учун) — объектнинг техник жиҳатдан мустаҳкамлиги ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари қўриқлаш бўлимларининг техник қўриқлаш марказига (пунктига) улангани ҳақида маълумот;

-аризани кўриб чиқиш учун йиғимлар ва лицензия олиш учун давлат божи тўланганини тасдиқловчи маълумотлар.

юридик шахслар учун — энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида ;

якка тартибдаги тадбиркорлар учун — энг иш ҳақининг 2 баравари миқдорида.

1) лицензия бериш учун — 10 иш куни;

2) лицензияни қайта расмийлаштириш учун — 5 иш куни;

3) ихтиёрий бекор қилиш учун — 8 иш куни.

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил
30 сентябрдаги 777-сон қарори

30.

Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш

Сўровнома тўлдирилади

Давлат хизматларини кўрсатиш учун эншг кам иш ҳақининг 30% миқдорида йиғим ундирилади.

6-10 кун

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2013 йил 30 майдаги 150-сон қарори

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори

31.

Лойиҳа ҳужжатларини келишиш

- Сўровнома

- Электрон кўринишдаги лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисми

Давлат хизматларини кўрсатиш учун эншг кам иш ҳақининг 30% миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизматини кўрсатиш муддати 7 кун

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори

32.

Якка тартибда уй-жой қуришга (реконструкция қилишга) рухсат бериш

 

- Сўровнома

- Лойиҳа-смета ҳужжатлари

- Якка тартибдаги уй-жойга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (реконструкция қилинганда)

Давлат хизматларини кўрсатиш учун эншг кам иш ҳақининг 30% миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизматини кўрсатиш муддати 3 иш куни.

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори

33.

Қурилиши тугалланган (реконструкция қилинган) объектни фойдаланишга қабул қилиш

Сўровнома тўлдирилади

Давлат хизматларини кўрсатиш учун эншг кам иш ҳақининг 30% миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизматини кўрсатиш муддати 9 иш куни.

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори

34.

Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича ариза бериш

 

- Сўровнома тўлдирилади

- Йўлланма ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга тақдим этилади

Давлат хизматини кўрсатиш бепул

Давлат хизматини кўрсатиш муддати 1 иш куни.

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарори

35.

Фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш

Сўровнома тўлдирилади

Давлат хизматини кўрсатиш бепул

Давлат хизматини кўрсатиш муддати 1 иш куни.

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил 26 мартдаги 238-сон қарори

36.

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш

 

- Ариза

- ёнғин ва санитария-эпидемиология назорати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига ва санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари;

- педагог кадрлар ҳақида маълумот;

- ўқув режаси ва дастурларининг электрон нусхалари;

- ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензия даъвогари томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.

ЭКОИҲ 2 баравари

11 кун

Вазирлар Маҳкамасиниг
2018 йил 27 мартдаги 241-сон қарори

 

 

37.

Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш

 

сўровнома қуйидагилар илова қилинади:

давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари

2017 йил 9 февралдаги 66-сон ВМҚнинг Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомига

2-ИЛОВАга мувофиқ ставкалар бўйича

реал вақт режимида, лекин 30 минутдан ошмаган вақтда

 

Вазирлар Маҳкамасиниг
2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори

 

38.

Тадбиркорлик субъектларини қайта рўйхатдан ўтказиш

 

сўровнома қуйидагилар илова қилинади:

тадбиркорлик субъекти ваколатли бошқарув органининг таъсис ҳужжатларига устав фонди миқдорининг оширилиши, улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори;

давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари;

топшириш далолатномаси — қўшиб юборилганда ва қайта тузилганда;

тақсимлаш баланси — ажратиб чиқаришда;

тадбиркорлик субъекти ваколатли органининг таъсис ҳужжатларида эълон қилинган устав фонди миқдори шакллантирилганлиги тўғрисидаги ҳужжат — устав фонди миқдори оширилганда;

тадбиркорлик субъекти — юридик шахс иштирокчилари томонидан қўшимча ҳиссалар ва учинчи шахслар томонидан тўла миқдордаги ҳиссалар киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар — устав фонди миқдори оширилганда;

улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат (шартнома, хат, ҳуқуқий ворислик, мерос, суд қарори ва шу кабилар) — улуш (ҳисса) бошқа шахсга ўтганда.

1) Ўзи келиб мурожаат қилганда рўйхатдан ўтказишда тўланган божнинг 50 фоизи миқдорида

2) Интернет тармоғи орқали - рўйхатдан ўтказишда тўланган божнинг 25 фоизи миқдорида

 

 

реал вақт режимида, лекин 30 минутдан ошмаган вақтда

 

Вазирлар Маҳкамасиниг
2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори

 

39.

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъектининг ўзи тўғрисида кўчирма

 

Ариза

Давлат хизматини кўрсатиш бепул

реал вақт режимида, лекин 30 минутдан ошмаган вақтда

 

Вазирлар Маҳкамасиниг
2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори

 

40.

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан кўчирма, махфий ахборот бундан мустасно

Ариза

1) Ўзи келиб мурожаат қилганда энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида

2) Интернет тармоғи орқали - энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида

 

реал вақт режимида, лекин 30 минутдан ошмаган вақтда

 

Вазирлар Маҳкамасиниг
2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори

 

41.

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъектининг ўзига нисбатан битта ҳужжатни бериш

 

Ариза

1) Ўзи келиб мурожаат қилганда энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида

2) Интернет тармоғи орқали - энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида

 

реал вақт режимида, лекин 30 минутдан ошмаган вақтда

 

Вазирлар Маҳкамасиниг
2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори

 

42.

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан битта ҳужжатни бериш, махфий ахборот бундан мустасно

Ариза

1) Ўзи келиб мурожаат қилганда энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида

2) Интернет тармоғи орқали - энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида

 

реал вақт режимида, лекин 30 минутдан ошмаган вақтда

 

Вазирлар Маҳкамасиниг
2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори

 

43.

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан сўралаётган ахборот ва (ёки) ҳужжат мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш

Ариза

1) Ўзи келиб мурожаат қилганда энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида

2) Интернет тармоғи орқали - энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида

 

 

реал вақт режимида, лекин 30 минутдан ошмаган вақтда

 

Вазирлар Маҳкамасиниг
2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори

 

44.

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъектлари рўйхатини электрон шаклда бериш, олиш имконияти қонун ҳужжатлари билан чекланган маълумотлар бундан мустасно

Ариза

Бир қатори — энг кам ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақининг 15,0 бараваридан ошмаган миқдорида

реал вақт режимида, лекин 30 минутдан ошмаган вақтда

 

Вазирлар Маҳкамасиниг
2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори

 

45.

Франшизинг тўғрисидаги шартномани (муҳим ўзгартиришлар, қўшимчаларни) давлат рўйхатидан ўтказиш

- Ариза

- франшизинг тўғрисидаги шартнома ҳар бир тарафининг юридик шахс ёки якка тадбиркор сифатидаги мақомини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси (гувоҳнома, патент, хорижий лицензиар учун — хорижий давлатнинг тегишли давлат реестридан кўчирма ёки тегишли ўрнини босувчи ҳужжатлар);

- тарафлар томонидан имзоланган франшизинг тўғрисидаги шартноманинг уч нусхаси тикилган, варақлари рақамланган бўлиши керак, уларда ўчириб тузатишлар, қўшимча ёзувлар, усти чизилган сўзлар ёки бошқа қайд этилмаган тузатишлар бўлмаслиги керак;

- рўйхатдан ўтказиш йиғими тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат.

Вакилгнинг ваколатини тасдиқлайдиган, белгиланган тартибда тасдиқланган ҳужжатнинг нусхаси

энг кам ойлик иш ҳақининг 3/1 қисми

Давлат хизматини кўрсатиш муддати 3 иш куни

Вазирлар Маҳкамасиниг

2010 йил 4 ноябрдаги 244-сон қарори

46.

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларнинг янги намуналарини бериш

 

1. Сўровнома-ариза

2. Эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талон

3. Паспорт

энг кам ойлик иш ҳақининг 70 фоизи

Давлат хизматини кўрсатиш муддати 15 дақиқа

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш тартиби бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ВАҚТИНЧАЛИК МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А.Худайбергенов томонидан 2018 йил 30 майда тасдиқланган)

47.

Туғилганликни қайд этиш

 

- Сўровнома

- тугилганлик хакидаги тиббий маълумотнома

- ота-оналарнинг шахсини тасдикловчи хужжатлари

- никох, тузилганлиги хакидаги гувохномаси (маълумотнома) ёки оталикни белгилаш хакидаги ариза ёхуд никохда булмаган онанинг аризаси

ЭКОИҲ 15 фоизи миқдорида герб йиғими

2 иш куни

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш ва нотариал органлар соҳасида ҳамда расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 134-сон қарори

48.

Ўлимни қайд этиш

 

- Анкета

- вафот этган шахснинг шахсини тасдикловчи хужжати

- удим хакидаги тиббий гувохнома ёки суднинг шахсни вафот этган деб эълон килиш хакидаги хал килув карори

Қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда

30 дақиқа

Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувини қайд этиш ва у билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни бериш тартиби бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ВАҚТИНЧАЛИК МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А.Худайбергенов томонидан 2018 йил 30 майда тасдиқланган)

49.

ФХДЁ органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш

 

- сўровнома-ариза

- шахсни тасдиқловчи ҳужжат

- талабгор учинчи шахслар манфаатида ҳаракат қилаётган нотариал тасдиқланган ишончнома

- ариза берувчининг марҳумга қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлари.

- ариза берувчи васиятномага асосан меросхўр бўлганда – васиятнома ва марҳумнинг ўлими ҳақида гувоҳнома нусхалари, ариза берувчи қонуний вакил бўлса – уни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.

ЭКОИҲ 5 фоизи

1 иш соати

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш ва нотариал органлар соҳасида ҳамда расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 134-сон қарори

50.

Такрорий гувоҳномалари бериш

 

- Анкета

- шахсини (паспорт ёки харбий хизматга алокадорликни тасдикловчи хужжат) тасдикловчи хужжатлари

- вояга етмаган шахсларнинг конуний вакиллари - конуний вакилликни ёки кариндошликни тасдикловчи хужжатлари

- учинчи шахслар мапфаатида харакат килаётганда - нотариал тасдикланган ишончнома

- учинчи шахе чет эл фукароси булганда - тегишли тартибда апостиль куйилган (ёки легализация килинган) нотариал тасдикланган ишончнома

Қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда

1 иш куни

Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувини қайд этиш ва у билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни бериш тартиби бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ВАҚТИНЧАЛИК МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А.Худайбергенов томонидан 2018 йил 30 майда тасдиқланган)

51.

Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувини тиклаш

 

- Анкетаси

а)тугилганлик хакидаги далолатнома ёзувиии тиклаш учун —

ФХДЁ архивининг талабгор тугилган жой буйича далолатнома ёзувининг йуклиги ёки йуколганлиги (йуколгаплик сабаблари курсатилган холда) хакидаги маълумотномаси, талабгорнинг паспорта нусхаси, ота-онасининг паспортлари нусхалари, агар ота-онаси вафот этган булса, уларнинг улим хакидаги маълумотномалари, никох тузилганлиги хакидаги (ота-онасининг ва узининг) маълумотномалар, ота-оиаларининг хужжатлари булмаганда, ака-укалари, опа-сингилларининг (улар булса) тугилганлик тугрисидаги маълумотномалари ва бошка хужжатлар;

б) никох тузилганлиги хакида далолатнома ёзувиии тиклаш учун - ФХДЁ архивининг никох тузилганлиги хакидаги далолатнома ёзуви йуклиги ёки йуколганлиги (йуколиш сабаблари курсатилган холда) хакидаги маълумотномаси, паспорт нусхалари, болаларнинг (улар булса) тугилганлиги хакидаги гувохнома (маълумотнома)лари, никох тузилганлиги хакидаги далолатнома ёзуви булганлигини тасдикловчи бошка кушимча хужжатлар;

в) никохдан ажралганлик хакида далолатнома ёзувиии тиклаш учун - ФХДЁ архивининг никохдан ажралганлик хакидаги далолатнома ёзуви йуклиги (йуколганлик сабаблари курсатилган холда) хакидаги маълумотномаси, паспортнинг нусхаси, никох тузилганлиги хакида никохдан ажратиш тугрисидаги белги куйилган маълумотнома, илгариги никохдан ажралганлик хакидаги далолатнома ёзуви булганлигини тасдикловчи бошка хужжатлар.

Қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда

15 иш куни

Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувини қайд этиш ва у билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни бериш тартиби бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ВАҚТИНЧАЛИК МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А.Худайбергенов томонидан 2018 йил 30 майда тасдиқланган)

52.

Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш

 

- Анкетаси

- далолатнома ёзувларини узгартириш, тузатиш ва уларга кушимчилар киритиш лозимлигини асослантирувчи тасдикловчи хужжатлар нусхалари

- талабгорнинг шахсини тасдикловчи хужжатлари нусхалари

Қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда

10 иш куни

Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувини қайд этиш ва у билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни бериш тартиби бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ВАҚТИНЧАЛИК МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А.Худайбергенов томонидан 2018 йил 30 майда тасдиқланган)

53.

Идоравий нотариал архивлар томонидан архив ҳужжатларини бериш

 

- Сўровнома

- Паспорт нусхаси

- Бошқа шахс бўлганда-ишончнома нусхаси

- Марҳум номидан амалга оширилган нотариал ҳаракатлар ҳақида архив ҳужжатлари олаётганда – марҳумнинг ўлими ҳақида гувоҳнома ариза берувчининг марҳумга қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжат.

- ариза берувчи васиятномага асосан меросхўр бўлганда – васиятнома ва марҳумнинг ўлими ҳақида гувоҳнома нусхалари, ариза берувчи қонуний вакил бўлса – уни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.

Нотариал расмийлаштирилган

ҳужжатларнинг дубликати учун – ЭКОИҲ 5 фоизи

5 иш куни

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш ва нотариал органлар соҳасида ҳамда расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 134-сон қарори

Нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестр китобидан кўчирма учун – ЭКОИҲ 5 фоизи

2 иш куни

Архив ҳужжатларидан нусхалар учун – ЭКОИҲ 2 фоизи

2 иш куни

Архив маълумотномалари учун – ЭКОИҲ 1 фоизи

1 иш куни

54.

Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш

 

1. Сўровнома-ариза тўлдирилади

2. Талабгор учинчи шахслар манфаатида ҳаракат қилаётганда нотариал тасдиқланган ишончнома

ЭКОИҲ 10 фоизи

Давлат хизматини кўрсатиш муддати 2 иш куни.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 октябрдаги 797-сон қарорига

55.

Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш

 

Сўровнома-ариза тўлдирилади

ЭКОИҲ 10 фоизи

Давлат хизматини кўрсатиш муддати 1 иш куни.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 октябрдаги 797-сон қарорига

56.

Меҳнат органларида фуқарони ишсиз сифатида рўйхатга олиш

 

паспорт ёки у бўлмаганда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;

маълумоти тўғрисидаги ҳужжат нусхаси.

Қуйидаги ҳужжатлар талабгор томонидан тааллуқлилиги бўйича тақдим этилади:

меҳнат дафтарчаси нусхаси (агар мавжуд бўлса);

касби ёки касбий малакаси мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси – касбга эга бўлган шахслар учун;

сўнгги 12 ой учун иш жойидан (талабгор ўриндошлик асосида бир неча жойда ишлаган бўлса, унинг танловига кўра бир иш жойидан) иш ҳақи (меҳнат даромади, пул таъминоти) тўғрисида маълумотнома – илгари ишлаганлар, шу жумладан жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахслар учун, тадбиркорлик фаолиятидан даромад олган шахслар учун эса – солиқ органидан маълумотнома;

талабгорга тавсия этилган иш характери ва шароитлари тўғрисида тиббий-меҳнат эксперт комиссияси хулосаси – ногиронлиги бўлган шахслар учун;

соғлиқни сақлаш муассасаларидан тегишли тиббий хулосалар ва бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар – соғлиғи бўйича меҳнат фаолияти чекланган шахслар учун;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилганлик тўғрисида маълумотнома – жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахслар учун;

талабгорнинг қарамоғидаги болаларининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари нусхалари – талабгорнинг қарамоғида фарзандлари бўлса ёки талабгорнинг қарамоғида бошқа шахслар бўлса, уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган нафақа ва пенсиялар олмаслиги тўғрисида ваколатли органларнинг (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ёки фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органи) маълумотномаси нусхаси;

талабгорнинг даромадлари маълум қисмининг ушлаб қолиниши асослари, уларнинг миқдори ва ўтказилаётган манзили бўйича маълумотлар кўрсатилган ҳужжатлар нусхаси – суд қарори асосида даромадларининг маълум миқдори ушлаб қолинаётган шахслар.

Давлат хизматини кўрсатиш бепул

Давлат хизматини кўрсатиш муддати 10кун.

Меҳнат органларида фуқароларни ишсиз сифатида рўйхатга олиш, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш ҳамда ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ВАҚТИНЧАЛИК МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А.Худайбергенов томонидан 2018 йил 30 майда тасдиқланган)

57.

Ишсизлик нафақасини тайинлаш

 

58.

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш учун ариза

 

59.

Ветеренария фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш

 

1. Сўровнома-ариза

2. Олий маълумотли ветеринар дипломи ёки унинг кўчирмасидан нусха

Йиғим: ЭКОИҲ 1 баравари

Давлат божи: ЭКОИҲ 10 баравари

Давлат хизматини кўрсатиш муддати 15 иш куни.

Ветеринария фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг

ВАҚТИНЧАЛИК МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А.Худайбергенов томонидан 2018 йил 30 майда тасдиқланган)

60.

Туризм фаолиятини амалга оишириш учун лицензия бериш

 

1. Сўровнома-ариза.

2. Юридик шахс штатидаги ходимнинг “туризм” йўналишидаги

олий таълим ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дипломи ёки

лицензияловчи орган томонидан берилган амалдаги малака

сертификати.

3. Устав капиталининг миқдорини тасдиқловчи ҳужжат.

4. Туризм хизматларининг мувофиқлик сертификати.

1. Йиғим: ЭКОИҲ 2.5 баравари

2. “ички туризм” йўналишидаги фаолияти учун ЭКОИҲ 2. баравари

3. “чиқиш туризми” ёки “кириш туризми” ёхуд туризмни бир туридан ортиқ йўналишларда фаолият учун ЭКОИҲ 2. баравари

Давлат хизматини кўрсатиш муддати 10 иш куни.

Туризм фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ВАҚТИНЧАЛИК МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А.Худайбергенов томонидан 2018 йил 30 майда тасдиқланган)

61.

Жисмоний шахс-солиқ тўловчинининг солиқ ва бошқа қарзи йўқлиги(борлиги) ҳақида маълумотнома бериш

 

Сўровнома-ариза тўлдирилади.

Давлат хизматини кўрсатиш бепул

Давлат хизматини кўрсатиш муддати 1 иш соати ичида.

Жисмоний шахс — солиқ тўловчининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 октябрдаги 823-сон қарорига)

62.

Жисмоний шахсларга СТИР бериш

 

1. Сўровнома-ариза

2. Паспорт нусхаси

Давлат хизматини кўрсатиш бепул

Давлат хизматини кўрсатиш муддати 1 иш соати ичида.

Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш, уларга солиқтўловчининг идентификация рақамини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 октябрдаги 823-сон қарорига)

63.

Нотурар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектлари бўйича кадастр хизматини кўрсатиш

 

Бино ёки иншоотларни ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказишда:

- сўровнома-ариза

- ижара шартномасининг асл нусхаси

Давлат хизматини кўрсатиш бепул

Давлат хизматини кўрсатиш муддати 1 иш куни.

Нотурар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектларига доир кадастр хизматларини кўрсатиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ВАҚТИНЧАЛИК МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А.Худайбергенов томонидан 2018 йил 30 майда тасдиқланган)

Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги келишувни давлат рўйхатидан ўтказиш:

- сўровнома-ариза

- келишувнинг асл нусхаси

64.

Турар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектлари бўйича кадастр хизматини кўрсатиш

 

Бино ёки иншоотларни ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказишда:

сўровнома-ариза;

ижара шартномаси

Давлат хизматини кўрсатиш бепул

Давлат хизматини кўрсатиш муддати 1 иш куни

Турар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектларига доир кадастр хизматларини кўрсатиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ВАҚТИНЧАЛИК МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А.Худайбергенов томонидан 2018 йил 30 майда тасдиқланган)

Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома беришда:

Сўровнома-ариза тўлдирилади

Давлат хизматини кўрсатиш муддати 5 иш куни

65.

Фуқароларнинг номида шахсий турар жойи мажуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш

 

Сўровнома-ариза тўлдирилади.

Давлат хизматини кўрсатиш бепул

Давлат хизматини кўрсатиш муддати 5 иш куни

Фуқароларнинг номида шахсий турар жойи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг ВАҚТИНЧАЛИК МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А.Худайбергенов томонидан 2018 йил 30 майда тасдиқланган)

66.

Электр энергиясини ҳисобга олиш(ҳисоблагич) ускунаси ўрнатишга ариза бериш

 

Сўровнома-ариза тўлдирилади

Ундириладиган тўлов шартномага асосан

Давлат хизматини кўрсатиш муддати 3 кун.

Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг ВАҚТИНЧАЛИК МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А.Худайбергенов томонидан 2018 йил 30 майда тасдиқланган)

67.

Электр энергиясини ҳисобга олиш(ҳисоблагич) ускунаси ечишга ариза бериш

 

Давлат хизматини кўрсатиш муддати 5 кун.

68.

Электр энергиясини ҳисобга олиш(ҳисоблагич) ускунаси қиёслашга ариза бериш

 

Давлат хизматини кўрсатиш муддати 3 кун.

69.

Табий газни ҳисобга олиш(ҳисоблагич) ускунаси қиёслашга ариза бериш

 

Сўровнома-ариза тўлдирилади

Ундириладиган тўлов шартномага асосан

Давлат хизматини кўрсатиш муддати 5 кун.

Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг ВАҚТИНЧАЛИК МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А.Худайбергенов томонидан 2018 йил 30 майда тасдиқланган)

70.

Табий газни ҳисобга олиш(ҳисоблагич) ускунаси ечишга ариза бериш

 

Давлат хизматини кўрсатиш муддати 5 кун.

71.

Табий газни ҳисобга олиш(ҳисоблагич) ускунаси қиёслашга ариза бериш

 

Давлат хизматини кўрсатиш муддати 3 кун.

72.

Сувни ҳисобга олиш(ҳисоблагич) ускунаси қиёслашга ариза бериш

 

Сўровнома-ариза тўлдирилади

Ундириладиган тўлов шартномага асосан

Давлат хизматини кўрсатиш муддати 3 кун.

Сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг ВАҚТИНЧАЛИК МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А.Худайбергенов томонидан 2018 йил 30 майда тасдиқланган)

73.

Сувни ҳисобга олиш(ҳисоблагич) ускунаси ечишга ариза бериш

 

Давлат хизматини кўрсатиш муддати 5 кун.

74.

Сувни ҳисобга олиш(ҳисоблагич) ускунаси қиёслашга ариза бериш

 

Давлат хизматини кўрсатиш муддати 3 кун.

75.

Фуқароларга фарзанд туғилганда тўланадиган бир маротабалик нафақа пулини олиш учун мурожаат қилиш

 

- Сўровнома-ариза

- Талабгорнинг паспорт нусхаси

- Боланинг туғилганлиги ҳақида ФҲДЁ маълумотномаси

- Боланинг туғилганлиги ҳақида гувоҳнома нусхаси

Давлат хизматини кўрсатиш бепул

Давлат хизматини кўрсатиш муддати 3 иш соати ичида.

Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини олиш учун ариза бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

ВАҚТИНЧАЛИК МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А.Худайбергенов томонидан 2018 йил 30 майда тасдиқланган)

76.

Дафн маросимларини ўтказиш учун тўланадиган бир марталик нафақа пулини олиш учун мурожаат қилиш

 

- Сўровнома-ариза

- Талабгорнинг паспорт нусхаси

- Ўлим ҳақида ФҲДЁ маълумотномаси

- Ўлим тўғрисида гувоҳнома нусхаси ёки ўлик бола туғилганда ёхуд бола ҳаётининг биринчи ҳафтасида вафот этганда бу ҳақида маълумотнома.

Давлат хизматини кўрсатиш бепул

Давлат хизматини кўрсатиш муддати 3 иш соати ичида.

Дафн маросимларини ўтказиш учун бериладиган бир марталик нафақа пулини олиш учун ариза бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг ВАҚТИНЧАЛИК МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А.Худайбергенов томонидан 2018 йил 30 майда тасдиқланган)

77.

Пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидага маълумотнома бериш

 

-  Сўровнома-ариза

- Паспорт нусхаси

- туғилганлик ҳақида ФҲДЁ бўлимининг маълумотномаси

- боланинг туғилганлиги ҳақида гувоҳнома нусхаси

Давлат хизматини кўрсатиш бепул

Давлат хизматини кўрсатиш муддати 3 иш соати ичида.

Фуқаронинг пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

ВАҚТИНЧАЛИК МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А.Худайбергенов томонидан 2018 йил 30 майда тасдиқланган)

78.

Тошкент давлат юридик университетига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш

 

- Анкета

- умумий урта таълим (11-синф негизида) ёки урта махсус, касб-хунар таълими муассасасини тугатганлиги хакидаги хужжат;

- паспорт.

- Тулик давлат таъминотидаги етим болалар ва I гурух кузи ожиз ногиронлар ушбу холатни тасдикловчи хужжатларни такдим этадилар.

- Танловдан ташкари укишга кириш хукукига эга булган халкаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобакалар голиблари асл нусхадаги тасдикловчи хужжатларни такдим этадилар.

- Узбекистан Республикаси Куролли Кучлари сафида муддатли харбий хизматни утаб булган фукаролар харбий кием кумондонлигининг тегишли тавсияномасининг аслини юкорида курсатилган хужжатлар билан биргаликда такдим этадилар.

Бепул

Давлат хизматини кўрсатиш муддати 20 иш дақиқа ичида.

Тошкент давлат юридик университетига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг ВАҚТИНЧАЛИК МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А.Худайбергенов томонидан 2018 йил 30 майда тасдиқланган)

79.

Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия

 

1. Сўровнома-ариза.

2. Телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш ва улар хизматларини

кўрсатиш учун лицензия олишда:

– асосий техник воситаларининг тавсифи, радиочастоталарнинг диапазонлари

ва номиналлари кўрсатилган ҳолда уларнинг рўйхати;

3. Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш ва қуриш учун лицензия

олишда:

– лойиҳалаштириш, қурилиш ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган техник

воситалар рўйхати.

Амалга оширилаётган турига қараб қўшимча ҳужжатлар талаб қилиниши

мумкин.

- аризани кўриб чиқиш учун ЭКОИҲ 4 баравари.

- лицензия берилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.

- Ундириладиган тўлов миқдори энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади.

- Давлат божи миқдорлари Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 24 октябрдаги 421-сон қарори билан белгиланган.

Давлат хизматини кўрсатиш муддати 20 иш куни ичида.

Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг

ВАҚТИНЧАЛИК МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А.Худайбергенов томонидан 2018 йил 30 майда тасдиқланган)

80.

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш)

 

1. Сўровнома-ариза

2. Диплом иловаси, иловаси нусхаси ва уларни давлат тилига нотариал тасдиқланган таржимаси.

ЭКОИҲ 2 баравари

Давлат хизматини кўрсатиш муддати 16 кун.

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг

ВАҚТИНЧАЛИК МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А.Худайбергенов томонидан 2018 йил 30 майда тасдиқланган)

81.

Пенсия ва нафақалар миқдори тўғрисидаги маълумотнома бериш

 

1. Сўровнома-ариза

2. Паспорт нусхаси

Давлат хизматини кўрсатиш бепул

Давлат хизматини кўрсатиш муддати 1 иш соати.

Пенсия ва нафақалар миқдори тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг ВАҚТИНЧАЛИК МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А.Худайбергенов томонидан 2018 йил 30 майда тасдиқланган)

82.

Ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан бир марталик умум давлат акция доирасида мулқ ҳуқуқини эътироф этиш

 

мурожаат этувчининг паспорти нусхаси;

мурожаат этувчининг оила аъзолари ҳақида ҳамда ер участкасига эгалик қилган муддатлари ва иморат қурилган вақт тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг маълумотномалари.

 

Давлат божи: ЭКОИҲ 5 баравар

16 иш куни.

Кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида кўчмас мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сон қарорига )

83.

Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган махсулотларни олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома бериш

а) ариза;

б) озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг импорти ёки экспорти учун битим (шартномалар, инвойслар ва ҳ.к.);

в) озонни бузувчи моддаларнинг утилизацияси ёки тикланишини амалга оширган ихтисослаштирилган ташкилотнинг етказиб берилган ҳажмлар кўрсатилган ҳолдаги маълумотномаси (аввал ишлатилган ва тикланган озонни бузувчи моддалар Ўзбекистон Республикасига импорт қилинганда тақдим этилади);

г) рухсатнома бериш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлиги ҳақидаги банк ҳужжати;

д) импорт қилинаётган озонни бузувчи моддаларнинг таркиби, шунингдек, Давлат экология қўмитасининг талабига кўра, экспортни амалга ошираётган мамлакат томонидан берилган лицензиядан нусха.

ЭКОИҲ 1 баравари

7 (20) иш куни.

Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилишга ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилишга рухсат бериш тартиб-тамойилларидан ўтиш тартиби тўғрисида НИЗОМ (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 январдаги 17-сон қарорига)

84.

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш

- юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), нодавлат таълим фаолиятини амалга ошириш жойи манзиллари, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, фаолиятнинг лицензияланаётган тури, таълим фаолияти йўналишлари рўйхати кўрсатилган лицензия бериш тўғрисидаги ариза. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартларига розилиги ва электрон манзили кўрсатилади;

- ёнғин ва санитария-эпидемиология назорати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига ва санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари;

- ўзлаштиришни кўтаришга йўналтирилган, ўқитишни мониторинг қилиш ва режалаштириш имконини берувчи автоматлаштирилган ахборот тизимини мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан юридик шахсга тегишлилиги ҳақидаги ҳужжат;

- бутун ўқув жараёнини қамраб оладиган давлат талабларига мувофиқ уч ўлчамли анимация эффектлари ва видеоконтентга эга автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш учун алоҳида ҳамда уларнинг малакасини ошириш учун алоҳида ишлаб чиқилган электрон ўқув-услубий қўлланмалар билан аккредитация муддатига мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан таъминланганлиги ҳақидаги ҳужжат;

- автомототранспорт воситаларини бошқараётган шахслар (ҳайдовчилар)нинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ малака ошириш курсларида билимлар ўзлаштирилишини аниқлаш учун анимация эффектларига эга ягона тест дастурининг аккредитация муддатига мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан таъминланганлиги ҳақидаги ҳужжат;

- ўқитувчи ва амалий бошқарув инструкторлари ҳақида маълумот;

- ўқув режаси ва дастурларининг электрон шаклда;

Йиғим: ЭКОИҲ 2 баравар

Давлат божи: ЭКОИҲ 10 баравар

9 иш куни ичида

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида НИЗОМ

(Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган)