Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 21.02.2018



17:52:43 (GMT +5), Чр, 21 фев 2018

"Нотариуслар маълумотларининг автоматлаштирилган тизими"ни такомиллаштириш бўйича дастурий таъминот ишлаб чиқувчини аниқлаш бўйича эълон RSS обуна

"Нотариуслар маълумотларининг автоматлаштирилган тизими"ни такомиллаштириш бўйича дастурий таъминот ишлаб чиқувчини аниқлаш бўйича эълон


Ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш мақсадида Адлия вазирлиги "Нотариус" ахборот тизими  дастурий таъминотини такомиллаштиришга оид бўйича энг мақбул шартларни таклифни аниқлаш бўйича танлов эълон қилади.

Қуйидаги ишларни бажариш лозим:

 

Ишлар номи

Ишлаб чиқиш муддати

(календар кун)

Такомиллаштиришга техник топшириқни ишлаб чиқиш

15

Мерос ишлари бўйича ягона электрон архив модулини яратиш

7

Дактилоскопик сканер ёрдамида иш вақтини назорат қилиш функциясини ишлаб чиқиш

30

Нотариал ҳаракатларни (битимларни) томонларнинг биометрик кўрсаткичлари ёрдамида тасдиқлаш функционалини ишлаб чиқиш. Дактилоскопик сканер ёрдамида олинган биометрик кўрсаткич сифатида бармоқ излари образини ишлатиш

25

Қушимча ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш

10

Такомиллаштирилган дастурий таъминотни тест қилиш, созлаш ва ишга тушириш

3

Жами:

90

 

Иштирокчиларга қўйиладиган талаблар:

Мамлакат – Ўзбекистон Республикаси.

- Ўзбекистон Республикаси давлат органларида шу каби ишларни бажаришда камида 3 йиллик тажрибаси;

- АКТ соҳасидаги малакали мутахассиларнинг мавжудлиги;

- Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестри - software.uz аъзоси бўлиш;

- корпоратив тизимларни жорий қилган давлат органларидан камида 3 та тавсия хати мавжудлиги;

- охирги 3 йил давомида бажарган ишларнинг умумий суммаси йилига 1 млрд. сўмдан ошиқ бўлиши.

 

Иштирок этиш учун аризалар 2018 йил 16 феврал 12-00 гача топширилиши керак.

Алоқа маълумотлари:

Манзил: Тошкент ш., Юнусобод тумани, Сайилгоҳ қўчаси 5-уй.

e-mail: info@minjust.gov.uz;

телефон: (0 371) 236-17-33