Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 19.11.2018



17:29:05 (GMT +5), Дш, 19 ноя 2018

Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танловда иштирок этиш истагини билдирган шахслар диққатига! RSS обуна

Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танловда иштирок этиш истагини билдирган шахслар диққатига!


Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танловда иштирок этиш истагини билдирган шахс ўз хоҳишига кўра бевосита Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ёки тегишли адлия бошқармасига мурожаат қилиши мумкин. Бунда талабгор қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:

- комиссия номига ариза;

- паспорт нусхаси;

- белгиланган шаклда тўлдирилган шахсий варақа;

- меҳнат дафтарчаси (нусхаси олиниб, асли қайтарилади) ёки унинг иш жойида тасдиқланган нусхаси;

- олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом (нусхаси олиниб, асли қайтарилади).

Агар талабгор адлия органлари тизимида ишлаётган бўлса фақатгина комиссия номига ариза ва паспорт нусхаси топширилади. 

Ҳужжатларни Адлия вазирлигига топшириш учун (0-371) 236-78-52 ва 236-26-06 телефон рақамларига мурожаат қилиниши мумкин

 

2018 йил 2 март ҳолатига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

томонидан қуйидаги нотариус лавозимларига танлов эълон қилинган.

Тошкент шаҳар

Юнусобод туман 5-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар  

Олмазор туман 3-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар  

Яккасарой туман 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар  

 

Қашқадарё вилояти

Шахрисабз туман 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар  

 

Самарқанд вилояти

Пастдарғом туман 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар  

 

Фарғона вилояти

Фарғона шаҳар 3-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар  

Ёзёвон туман давлат нотариал идорасида 1 нафар  

 

Ҳужжатларни тақдим этишнинг охирги санаси 2018 йил 26 март