Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 22.09.2018



04:35:44 (GMT +5), Яш, 23 сен 2018

“Ҳуқуқий ахборот кунлари” лойиҳаси RSS обуна

“Ҳуқуқий ахборот кунлари” лойиҳаси


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш иш режасига асосан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш мақсадида 2018 йил 12 – 14 март кунлари Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида “Ҳуқуқий ахборот кунлари” лойиҳаси ўтказилади.

Лойиҳа “Фуқаролар давлат органларига эмас, давлат органлари фуқароларга хизмат қилиши керак!” шиори остида ўтказилади. Лойиҳага асосан ташкил этилаётган тадбирларда қуйидагиларга алоҳида урғу берилади:

тегишли давлат ташкилотлари, шу жумладан ички ишлар, МИБ, солиқ органлари ва аҳоли билан бевосита ишлайдиган бошқа давлат ташкилотлари ходимларининг фуқаролар олдида аниқ мажбуриятлари борлиги ҳамда шу мажбуриятларнинг мазмуни аҳолига тушунтирилади;

фуқароларнинг давлат ташкилотлари ва ходимларига нисбатан ҳақ-ҳуқуқлари тушунтирилади, бу ҳуқуқлардан фойдаланиш, талаб қилишнинг қонуний тартиби ва услублари ўргатилади.

Тадбир давомида республика идораларига Сайхунобод туманида яшовчи фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили натижасида яратилган ҳуқуқий йўналишдаги тарқатма материаллар (арзон уй-жой олиш, ер олиш, моддий ёрдам олиш, ичимлик суви, кредитлар олиш ва. х.к.) ҳар бир хонадонга етказиб берилади.

Сайхунобод тажрибасидан келгусида Республикамизнинг бошқа туман (шаҳар) ларида ўтказиладиган шу каби тадбирларда фойдаланилади.