Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 19.11.2018



17:30:29 (GMT +5), Дш, 19 ноя 2018

ЭЪЛОН! RSS обуна

ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси, нотариус котиби ва нотариус стажёри лавозимларига малакали ҳуқуқшуносларни ишга таклиф қилади.


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси, нотариус котиби ва нотариус стажёри лавозимларига малакали ҳуқуқшуносларни ишга таклиф қилади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

- нотариус стажёри лавозимига – олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси нотариус стажёри бўлиши мумкин.

- нотариус ёрдамчиси лавозимига – юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси нотариус ёрдамчиси бўлиши мумкин. 

- нотариус котиби – олий ёки ўрта-махсус маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси нотариус котиби бўлиши мумкин.

Шунингдек, номзодлар:

- давлат тилини яхши билиш;

- юклатилган вазифаларни бажара олиш қобилиятига эга бўлиш;

- ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва расмийлаштириш.

Вазифалари:

- Нотариат тизимининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлашда иштирок этиш;

- юридик ва жисмоний шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш;

 

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2018 йил 15 ноябрь кунига қадар ўз шахсий варақасини (объективка) тегишли ҳудуддаги адлия органларининг

andijon@minjust.gov.uz

buxoro@minjust.gov.uz

fargona@minjust.gov.uz

jizzax@minjust.gov.uz

namangan@minjust.gov.uz

navoiy@minjust.gov.uz

qashqadaryo@minjust.gov.uz

qoraqalpoq@minjust.gov.uz

samarqand@minjust.gov.uz

sirdaryo@minjust.gov.uz

surxondaryo@minjust.gov.uz

toshkent_sh@minjust.gov.uz

Tosh_vil@minjust.gov.uz

xorazm@minjust.gov.uz

электрон почтасига ёки ҳудудий адлия органлари Кадрлар бўлимига юборишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.

Маълумот ўрнида, вилоятлар кесимида вакант ўринлар лавозими ва сонини Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти minjust.uz даги “бўш иш ўринлари” саҳифасида танишишингиз мумкин.