Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 19.11.2018



17:28:23 (GMT +5), Дш, 19 ноя 2018

Адлия вазирлиги “Advice.uz” ягона ахборот портали лойиҳаси доирасида буклет, флаер, варақа, брошюра ва баннерларни тайёрлаш ва макет дизайнини ишлаб чиқиш бўйича хизматларга танлов эълон қилади RSS обуна

Адлия вазирлиги “Advice.uz” ягона ахборот портали лойиҳаси доирасида буклет, флаер, варақа, брошюра ва баннерларни тайёрлаш ва макет дизайнини ишлаб чиқиш бўйича хизматларга танлов эълон қилади

Танловга исталган адад ва турли ҳажмдаги босма маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва тайёрлашни таклиф қиладиган нашриёт ёки полиграфия таклиф қилинади.


Танловга исталган адад ва турли ҳажмдаги босма маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва тайёрлашни таклиф қиладиган нашриёт ёки полиграфия таклиф қилинади.

Ишдан кўзланган мақсад: Ўзбекистоннинг “Advice.uz” ягона ахборот порталини ишга тушириш ва ундан фойдаланиш бўйича қўлланма тўғрисида буклет, флаер, варақа, брошюра ва баннерларни тайёрлаш ва макет дизайнини ишлаб чиқишдан иборат.

Ишни бажариш даври: 2018 йилнинг 10 ноябридан – 2019 йилнинг 30 январига қадар.

Иштирокчилар бажарилган ишлар портфолиосини босма ва электрон шаклда тақдим этишлари керак.

Ўзбекистоннинг “Advice.uz” ягона ахборот портали ҳақида қисқача маълумот:

“Advice.uz” ягона ахборот портали аҳолининг турли ҳаётий вазиятларда ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида уларнинг хабардорлигини оширишнинг янги механизми ҳисобланади.

Мазкур портал барча долзарб ахборотларни ягона ресурсда бирлаштиришга чақиради. Унда аҳоли томонидан турли соҳалар бўйича одатда тез-тез бериладиган саволларга маълумотлар кўринишидаги жавоблар мавжуд бўлади.

Мазкур ресурснинг бошқа порталлардан фарқи маълумот тушунарли, содда тилда баён қилинган бўлиб, амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва фойдали ахборот манбаларининг ҳаволалари билан илова қилинади.

Бундан ташқари мазкур портал Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқаролари учун турли хил вазиятларга тушиб қолганида, у ёки бу масала бўйича маълумотларни олиш учун “ҳарита” вазифасини бажаради. 

Маълумот учун телефон: (71) 232-07-42;

                                           (90) 319-01-04