Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 20.03.2019



21:38:14 (GMT +5), Чр, 20 мар 2019

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги “Энг яхши корпоратив юридик хизмат” республика танлови ўтказилишини эълон қилади RSS обуна

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги “Энг яхши корпоратив юридик хизмат” республика танлови ўтказилишини эълон қилади

Танловда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча тижорат ташкилотларининг юридик хизматлари иштирок этишлари мумкин. Танловда олий юридик маълумотга эга бўлган, иш стажи ва лавозимидан қатъи назар юридик хизмат ходимлари иштирок этишларига йўл қўйилади.


Танловда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча тижорат ташкилотларининг юридик хизматлари иштирок этишлари мумкин. Танловда олий юридик маълумотга эга бўлган, иш стажи ва лавозимидан қатъи назар юридик хизмат ходимлари иштирок этишларига йўл қўйилади.

Танловни ўтказиш даври: 2019 йилнинг январь – март ойлари.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган юридик хизматлар ташкилот ва юридик хизмат ходимлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти (www.minjust.uz)га жойлаштирилган белгиланган намунадаги анкетани тўлдирган ҳолда yurist@adliya.uz электрон почтасига юборадилар.

Танлов иштирокчилари анкетада кўрсатиб ўтилган 10 та йўналишнинг ҳар бири бўйича амалга оширилган ишларни баён этишлари лозим бўлади.

Танлов иштирокчилари танловни ўтказиш шартлари билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти (www.minjust.uz)га жойлаштирилган “Энг яхши корпоратив юридик хизмат” республика танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда танишиб чиқишлари мумкин.

Танлов иштирокчиларидан ҳужжатларни қабул қилиш 2019 йилнинг 15 январидан 15 февраль кунига қадар давом этади.

Танлов ғолиблари “Tashkent Law Spring” халқаро юридик форумида тақдирланадилар:

биринчи ўринни эгаллаган танлов ғолиби – белгиланган намунадаги сертификат, 10 миллион сўм пул маблағлари ва эсдалик совға билан;

иккинчи ўринни эгаллаган танлов иштирокчиси – белгиланган намунадаги сертификат, 5 миллион сўм пул маблағлари ва эсдалик совға билан;

учинчи ўринни эгаллаган танлов иштирокчиси – белгиланган намунадаги сертификат, 3 миллион сўм пул маблағлари ва эсдалик совға билан тақдирланишлари кутилмоқда.


“Энг яхши корпоратив юридик хизмат” республика танловини ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ