Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 19.11.2018



17:28:04 (GMT +5), Дш, 19 ноя 2018

Адлия тизимида самарали меҳнат қилган кадрлар масъул лавозимларга тайинланди

Аҳамият беринг

Адлия тизимида самарали меҳнат қилган кадрлар масъул лавозимларга тайинланди

2018 йил 31 январдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимида ишлаб келаётган Абдуллаев Ихтиёр Бахтиёрович Миллий хавфсизлик хизмати раиси,


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги жамоаси

2018 йил 31 январдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимида ишлаб келаётган Абдуллаев Ихтиёр Бахтиёрович Миллий хавфсизлик хизмати раиси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Муродов Отабек Бахритдинович Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Мавлонов Бекзот Мардонович Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Юридик хизмати раҳбари этиб тайинланди.

Миллий хавфсизлик хизмати раиси этиб тайинланган Абдуллаев Ихтиёр Бахтиёрович 1990—1993-йилларда Фарғона вилояти адлия бошқармасида, 2002—2006 йилларда Адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори этиб тайинланган Муродов Отабек Бахритдинович 2011-2014 йилларида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари – Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган Мавлонов Бекзот Мардонович меҳнат фаолиятини 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимида бошлаган бўлиб, 2014 йилга қадар вазирликнинг маъсул лавозимларида ишлаган.

Адлия вазирлиги жамоаси Ихтиёр Бахтиёрович, Отабек Бахритдинович ҳамда Бекзот Мардоновичларга масъул лавозимларга тайинланганликлари муносабати билан самимий табрикларини йўллайди. Мамлакатда осуда ҳаёт ва қонун устуворлигини таъминлаш, халқимиз турмуш даражасини ошириш борасидаги масъулиятли вазифаларни шараф билан адо этишларида улкан муваффақиятлар тилайди.