Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 19.11.2018



17:27:46 (GMT +5), Дш, 19 ноя 2018

Юридик хизмат ходимлари доимо ардоғимизда

Аҳамият беринг

Юридик хизмат ходимлари доимо ардоғимизда

Дунёда яхши ҳислатли, одамларга ўрнак бўладиган инсонлар билан яқинлашгинг, кўпроқ суҳбатлашгинг, ўгитларини жон қулоғинг билан тинглагинг, уларга ўхшагинг келади.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

Дунёда яхши ҳислатли, одамларга ўрнак бўладиган инсонлар билан яқинлашгинг, кўпроқ суҳбатлашгинг, ўгитларини жон қулоғинг билан тинглагинг, уларга ўхшагинг келади. Шундай инсонлардан бири узоқ йиллар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки юридик хизмати ходими сифатида беминнат хизмат қилиб келаётган Матниязова Муяссар Шамурадовна саналади.

Юридик хизмат фахрийси Муяссар Матниязова Марказий банк юридик хизмати ходими сифатида 25 йил самарали меҳнат қилиб бугун нафақага йўл олмоқдалар. Мустақил мамлакатимизда изчил ислоҳотлар ривожи, қонун устуворлигини таъминлашга масъул бўлган нуфузли лавозимда ҳалол, пок ва узоқ йиллар фидокорона хизмат қилиб, амалга ошираётган фидойи меҳнати, юртни ардоқлаш, инсон манфаатларини улуғлаш, адолатли фуқаролик жамияти барпо этишдек эзгу мақсадлар йўлидаги фаолияти учун Матниязова Муяссар Шамурадовна Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ташкил этилган мазкур тадбирда Адлия вазирлиги Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси ходимлари иштирок этиб, Муяссар Матниязовани Адлия вазирлиги жамоаси номидан самимий қутлаб, унга шундай шукуҳли дамларда мустаҳкам соғлик, узоқ умр, масъулиятли ва шарафли ишларига ривож, хонадонларига файзу-барака тилаб қолишди.