Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 19.05.2018



16:45:46 (GMT +5), Яш, 20 Мая 2018

Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун ундириладиган тўлов ставкаларига ўзгартиришлар киритилди

Аҳамият беринг

Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун ундириладиган тўлов ставкаларига ўзгартиришлар киритилди

Адлия вазирлиги томонидан транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун ундириладиган тўловларнинг юридик ва жисмоний шахслар учун алоҳида табақалаштирилган ставкалари давлат рўйхатидан ўтказилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

Адлия вазирлиги томонидан транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун ундириладиган тўловларнинг юридик ва жисмоний шахслар учун алоҳида табақалаштирилган ставкалари давлат рўйхатидан ўтказилди.

Унга кўра, тўловлар энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан фоизларда юридик шахслар учун ҳамда жисмоний шахслар учун алоҳида, транспорт воситасининг тоифасидан келиб чиқиб белгиланган.

Агар, жисмоний шахсларга тегишли енгил (М 1 тоифадаги) автотранспорт воситалари тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказилса, мазкур тўлов Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари томонидан ундирилмайди. Бундай ҳолларда вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан белгиланадиган тўловлар ундирилади.

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари томонидан ундириладиган, жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситалари учун белгиланган тўлов 2019 йил 1 январга қадар амал қилади.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz сайтида танишиш мумкин.