Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 21.02.2018



18:00:16 (GMT +5), Чр, 21 фев 2018

Тезроқ, янада қулайроқ ва ҳаммабоп

Аҳамият беринг

Тезроқ, янада қулайроқ ва ҳаммабоп

Аввал хабар қилинганидек, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги томонидан бутун мамлакат бўйлаб янги тузилманинг асосий мақсадлари ва йўналишлари бўйича кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилмоқда,


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

Аввал хабар қилинганидек, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги томонидан бутун мамлакат бўйлаб янги тузилманинг асосий мақсадлари ва йўналишлари бўйича кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилмоқда, янгидан ташкил этилган  унинг қуйи бўғини – Давлат хизматлари марказлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳозирда “Наманган тажрибаси” лойиҳаси асосида Хоразм вилоятида ишчи гуруҳ самарали фаолият кўрсатмоқда.

Мақсадли тадбирлар қуйидаги асосий йўналишлар бўйича ташкил этилмоқда:

аҳолига давлат хизматларини кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича амалдаги сиёсатнинг моҳияти ва аҳамиятини етказиш;

мамлакатнинг барча бурчакларида ташкил этилаётган давлат хизматларининг янги ва замонавий инфратузилмалари тўғрисида тадбиркорлик субъектларига ва аҳолига тушунтириш ишларини олиб бориш;

аҳолининг кенг қатламига, шу жумладан олис қишлоқ ҳудудларигача етиб борадиган юқори сифатли хизматларни тақдим этишнинг янги ва замонавий механизмларини жорий этиш;

Хоразм вилояти туманлари (шаҳарлари)да янги ташкил этилган Давлат хизматлари марказларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

Шу ўринда, Агентлик ходимлари томонидан Хоразм вилояти аҳолиси билан йиғилишлар,  очиқ мулоқотлар ва сайёр қабуллар тарзида учрашувлар ташкил этилди, долзарб аҳамият касб этадиган давлат хизматларини тақдим этишнинг янги имкониятлари ва механизмларининг моҳияти очиб берилди.

Хоразм вилоятида аҳолининг 76 фоиздан кўпроғи қишлоқ жойларида истиқомат қилади, шунинг учун қишлоқ аҳолисини тушунтириш тадбирлари билан юқори даражада қамраб олиш ва амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини уларга етказиш, шунингдек, сайёр қабуллар ўтказиш муҳим аҳамият касб этади. 

Шу муносабат билан, Агентлик ходимлари Шовот туманининг Монок шаҳарчаси, Гурлан тумани Чинобод қишлоғи, Ғазавот, Ҳазорасп, Хонқа шаҳарчалари, Хива шаҳрида ва бошқа кўплаб ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказишди.

Бундан ташқари, аҳоли зич жойлашган ҳудудларда, бозор ва гипермаркетларда давлат хизматларидан фойдаланишни таъминлашда сайёр қабуллар учун махсус зоналар ташкил этилди.

Хоразм вилояти ҳокимияти ташаббуси билан Давлат хизматлари марказларига автотранспорт воситалари берилди. Бундан ташқари, Агентлик ходимлари томонидан инвесторлар билан учрашувлар, Урганч давлат университетида маърузалар ўтказилди. Ҳайрия тадбирларида  25 та кам таъминланган оилага  моддий ёрдам кўрсатилди.

Агентлик томонидан Хонқа туманидаги Давлат хизматлари марказида “Тезроқ, янада қулайроқ ва ҳаммабоп” деб аталган  шиор билан  “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди ва тадбир барча фуқаролар ва ташкилотларга, айниқса, ёшларга Давлат хизматлари марказларининг янги имкониятлари, аҳоли ҳаёт даражасини оширишдаги роли ва аҳамияти билан яқиндан танишиш имконини берди. Очиқ эшиклар куни муносабати билан давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги долзарб масалалар бўйича турли тақдимотлар, танловлар ва мунозаралар ўтказилди.

Аҳоли одамларнинг кундалик ташвишларини енгиллаштирадиган ва вақтини ҳамда моддий маблағларини тежашга имкон берадиган Марказлар фаолиятига катта қизиқиш билдирди.