Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 19.08.2018



16:03:42 (GMT +5), Дш, 20 авг 2018

БМТТД нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди

Аҳамият беринг

БМТТД нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди

2018 йил 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида  Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетовнинг БМТТД (Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Хелена Фрейзер билан учрашуви бўлиб ўтди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

2018 йил 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида  Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетовнинг БМТТД (Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Хелена Фрейзер билан учрашуви бўлиб ўтди.

БМТТД томонидан учрашувда БМТТД самарали бошқарув, сиёсат ва коммуникациялар бўлими бошлиғи К.Муҳамедханова ҳам иштирок этди.

Учрашувдан мақсад қонун ижодкорлиги, аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш, шунингдек аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича ҳамкорлик имкониятлари ва йўналишларини такомиллаштиришдан иборат.

Р.Давлетов меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолияти билан қисқача таништирар экан, Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳнамолигида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган жадал ислоҳотларнинг замонавий босқичида вазирликнинг роли ва унинг олдида турган вазифалар хусусида алоҳида тўхталиб ўтди.

Ўз навбатида Хелена Фрейзер самимий учрашув учун миннатдорлик билдириб, самарали ҳамкорликка умид билдирди.

Учрашув чоғида томонлар 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга оид Давлат дастури доирасидаги ҳамкорлик, хусусан, норма ижодкорлиги жараёни, давлат хизматлари кўрсатишнинг давлат бошқаруви тизими ҳамда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш миллий тизимининг устувор йўналишларини белгилаб олди.

Хелена Фрейзер БМТТД ушбу йўналишдаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишдаги ҳамкорликнинг кейинги истиқболларини муҳокама қилишдан манфаатдор экани ва бунга тайёрлигини билдирди.

Учрашув амалий ва хайрихоҳлик руҳида ўтди.