Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 18.12.2018



07:24:57 (GMT +5), Чр, 19 дек 2018

Ўзбекистон ва БИМТ ҳамкорликни фаол ривожлантириш ниятида

Аҳамият беринг

Ўзбекистон ва БИМТ ҳамкорликни фаол ривожлантириш ниятида

Адлия вазири Р.Давлетов, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори А.Саидов, Ташқи ишлар вазирлиги ва дипломатик миссия вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Женевада Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) Бош директори Ф.Гарри билан учрашди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

Адлия вазири Р.Давлетов, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори А.Саидов, Ташқи ишлар вазирлиги ва дипломатик миссия вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Женевада Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) Бош директори Ф.Гарри билан учрашди.

Ф.Гарри Ўзбекистон ва БИМТ ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг жорий ҳолати билан қониқишини билдириб, уни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдан манфаатдор эканини билдирди.

Ўзбекистонда интеллектуал мулкнинг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, бу борадаги меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, муаллифлик ҳуқуқи объектларини экспертиза ва рўйхатдан ўтказиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ижобий баҳоланди.

Учрашув давомида ҳамкорлик бўйича амалий натижаларга эришиш учун барча имкониятларни ишга солишга келишиб олинди. Интеллектуал мулк соҳасида юқори малакали кадрларни тайёрлаш, миллий салоҳиятни ошириш, соҳанинг БИМТ халқаро стандартларига мувофиқ барқарор ривожланишини таъминлашга қаратилган қатор ҳамкорликдаги тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда.

Ўзбекистон ва БИМТ ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мамлакатимизнинг Бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича музокараларни тиклаш доирасида долзарб аҳамият касб этмоқда.

БИМТ раҳбари ўзбекистонлик шериклар билан кўп қиррали ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширишни кўзда тутувчи тегишли дастур ишлаб чиқишга тайёр эканини билдирди.