Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 20.06.2018



23:59:26 (GMT +5), Чр, 20 июн 2018

Литва Республикаси Нотариал палатаси вакиллари билан учрашув

Аҳамият беринг

Литва Республикаси Нотариал палатаси вакиллари билан учрашув

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Литва Республикаси Нотариал палатаси вакилларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Халқаро-ҳуқуқий бошқармаси бошлиғи Ж.Нуритдинов ва Нотариат,


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Литва Республикаси Нотариал палатаси вакилларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Халқаро-ҳуқуқий бошқармаси бошлиғи Ж.Нуритдинов ва Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Мадаминов Литва Республикаси Нотариал палатаси президенти М.Страчкайтис ва мазкур палата юрисконсультанти Эгле Чаплинскене билан учрашди.

Учрашувдан кўзланган мақсад Литва Республикаси билан нотариал соҳада тажриба алмашиш ва Ўзбекистон Республикасида мазкур йўналишни такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилишдан иборат.

Ж.Нуритдинов меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятининг асосий йўналишлари билан қисқача таништирди.

А.Мадаминов меҳмонларга Ўзбекистон нотариал органлари фаолиятининг асосий йўналишлари ва 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича Давлат дастури доирасида сўнгги йилларда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

Ўз навбатида,  М.Страчкайтис  Халқаро нотариатлар иттифоқи аъзоси сифатида мазкур учрашув учун миннатдорлик изҳор қилиб, яқин кунларда Ўзбекистон ҳам Халқаро нотариат иттифоқига аъзо бўлишига умид билдирди.

М.Страчкайтис ушбу ташриф доирасида жойлардаги нотариал идоралар фаолияти билан танишиб, нотариал соҳа, хусусан, ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш соҳасини босқичма-босқич ислоҳ қилиш жараёнини юқори баҳолади.

М.Страчкайтис  Ўзбекистоннинг нотариат тизимини такомиллаштириш бўйича кўмак кўрсатиш  ва мазкур соҳадаги мамлакат тажрибаси билан танишиш учун  Ўзбекистон делегациясини Литва Республикасида қабул қилишга тайёрлигини билдирди.

Тадбир якунида томонлар учрашув амалий ва хайрихоҳлик руҳида ўтганлигини таъкидлади.