Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 18.12.2018



07:22:51 (GMT +5), Чр, 19 дек 2018

Аёлини улуғлаган миллат

Аҳамият беринг

Аёлини улуғлаган миллат

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни. Нафосат ва гўзаллик байрами.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни. Нафосат ва гўзаллик байрами.

Ушбу санага бағишлаб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида  байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда марказий аппарат, адлия органлари ва муассасаларидан вакиллар қатнашди.

Учрашувда Адлия вазири Русланбек Давлетов марказий аппарат, адлия органлари ва муассасаларида фаолият юритаётган  хотин-қизларни қутлуғ айём билан самимий табриклади. Жамиятда аёлларнинг ўрни ва мавқеи, уларни қўллаб-қувватлаш ва кўрсатилаётган эътибор ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Адлия вазирлиги тизимида 3 мингдан зиёд хотин-қизлар меҳнат қилиб келмоқда.

Тадбирда сўзга чиққанлар қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасидаги ютуқларда хотин-қизларнинг ҳам ҳиссаси улканлигини алоҳида қайд этишди.                  

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги мамлакатимиздаги барча хотин-қизларни баҳорнинг илк байрами билан чин дилдан қутлайди. Меҳридарё онахонлар, мунис аёллар, латофатли опа-сингилларга мустаҳкам соғлиқ, бахту саодат, оилаларига фаровонлик, касб-корига зафарлар тилайди.