Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 18.12.2018



07:25:28 (GMT +5), Чр, 19 дек 2018

Қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар ОАВ нигоҳида

Аҳамият беринг

Қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар ОАВ нигоҳида

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида  навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда журналистларга қонунчиликдаги сўнгги янгиликларнинг мазмун-моҳияти хусусида ахборот берилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида  навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда журналистларга қонунчиликдаги сўнгги янгиликларнинг мазмун-моҳияти хусусида ахборот берилди.

Жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги  қонуни қабул қилинди.

Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, Оила  кодекслари ва бошқа бир қатор қонунлар тегишли қўшимча ва ўзгартишлар билан бойитилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига 40-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилди, яъни суд эр-хотинга ярашиш учун муҳлат тайинлаб, ишнинг кўрилишини кейинга қолдирган тақдирда, эр-хотиннинг бирга яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини, агар улар бирга яшамаётган бўлса, ҳар бирининг яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун уч кундан кечиктирмасдан ёзма равишда хабардор қилиши керак.

Учрашувда жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикаси  Президенти томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунидаги янгиликларга ҳам тўхтаб ўтилди.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-4 ва 47-5-моддалар, яъни вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш тўғрисидаги моддалар билан тўлдирилди.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 164-моддаси тўртинчи қисм билан тўлдирилган бўлиб, унда ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган чеклов алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазо тайинланган ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай ҳолларда жазо ва алимент мажбуриятлари бўйича қарздорлик учун ушлаб қолинадиган ҳақнинг миқдори етмиш фоиздан ортиб кетмаслиги лозимлиги белгилаб берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 99-моддасида ота-онанинг вояга етмаган болаларига тўлайдиган алимент миқдори белгиланган бўлиб, олдинги таҳрирга кўра ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан кам бўлмаслиги керак эканлиги белгилаб қўйилган эди.

Эндиликда юқоридаги Қонун билан ушбу модданинг иккинчи қисмидаги “учдан бир қисмидан” деган сўзлар “етмиш беш фоизидан” кам бўлмаслиги деб белгилаб қўйилди.

Қолаверса, мазкур Кодексга вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментлар олдиндан тўланган ёки алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш учун гаров шартномаси тузилган бўлса, шахс алимент тўлаш тўғрисида келишув тузиш мажбуриятидан озод этилади.

Хулоса қилиб айтганда, мазкур Қонун билан киритилаётган ҳар бир ўзгартириш ва қўшимчалар аҳолини ташвишга солаётган муаммоларни ҳал этишга, уларнинг ҳуқуқларини тўлақонли таъминлашга,  пировардида,  халқнинг давлат органларидан рози бўлишига хизмат қилади.