Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 18.12.2018



07:22:26 (GMT +5), Чр, 19 дек 2018

“Давлат-фуқаро” муносабатлари: навбат Фарғонага

Аҳамият беринг

“Давлат-фуқаро” муносабатлари: навбат Фарғонага

“Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади”. Ушбу тамойил тезкор, қулай, шаффоф ва сифатли тамойиллар асосида фаолият юритувчи Давлат хизматлари марказларига тегишлидир.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

“Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади”. Ушбу тамойил тезкор, қулай, шаффоф ва сифатли тамойиллар асосида фаолият юритувчи Давлат хизматлари марказларига тегишлидир. Зеро, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган мазкур принцип “давлат-фуқаро” муносабатларида қулайликлар яратиб, халқнинг оғирини енгил қилади.

Кўрсатилаётган давлат хизматларининг сифати ва  иш унумдорлигини янада ошириш мақсадида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармасига “Gentra Chevrolet”, барча туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларига эса 19 та “Дамас” русумли автомашиналарни тантанали равишда топшириш маросими ўтказилди.

Ушбу маросимда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетов, Фарғона вилоят ҳокими ўринбосари И.Носиров, Фарғона вилоят Халқ қабулхонаси раҳбари Р.Маҳмудовалар  яратилаётган бундай қулайликларнинг барчаси фуқароларга ягона ва ишончли давлат хизматлари кўрсатилишига, энг асосийси, халқнинг ҳаётдан, жамиятдан рози бўлиб яшашига муҳим омил бўлиб хизмат қилишини билдиришди.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда республика бўйлаб жойлашган Давлат хизматлари марказларида аҳолига инновацион технологиялар ва замон талабларига мос равишда 37 турдаги давлат хизматлари  кўрсатиб келинмоқда.