Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 23.04.2018



21:54:36 (GMT +5), Дш, 23 апр 2018

Сирдарё вилоятининг 2 мингдан ортиқ фуқаролари “Ҳуқуқий ахборот кунлари”да иштирок этди

Аҳамият беринг

Сирдарё вилоятининг 2 мингдан ортиқ фуқаролари “Ҳуқуқий ахборот кунлари”да иштирок этди

Ҳам сайл, ҳам ҳуқуқий тарғибот.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

Ҳам сайл, ҳам ҳуқуқий тарғибот.

Адлия вазирлигининг ташаббуси билан 2018 йил 12 – 14 март кунлари республикада илк бор Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида “Ҳуқуқий ахборот кунлари” ўтказилди.

Туманнинг барча ҳудудларида ўтказилган 24 та турли учрашувларда 2 мингдан ортиқ фуқаролар иштирок этди.

Ўқув муассасаларида ўтказилган очиқ дарсларида ҳуқуқшунослик бўйича интеллектуал ўйинлар ташкил этилиб, унинг ғолиблари рағбатлантирилди.

Шунингдек, адлия, суд, прокуратура, мажбурий ижро, солиқ, ички ишлар ва бошқа идоралар ходимларидан иборат тарғибот гуруҳи томонидан барча маҳаллаларда фуқаролар йиғини раислари ва ходимлари, профилактика инспекторлари ҳамда фуқаролар иштирокида учрашувлар ташкил этилди. Унда қабул қилинган қонунлар ва уларга киритилаётган ўзгартиришлар ва олиб борилаётган ислоҳотлар, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, бу ҳуқуқлардан фойдаланишнинг қонуний тартиблари ҳақида маълумотлар берилди.

Бундан ташқари, жойларда сайёр судлар, “Оила муқаддас” мавзусида тадбирлар ўтказилди.

“Ҳуқуқий ахборот кунлари” якунида Адлия сайли ташкил этилиб, ташриф буюрганларга нотариус, ФҲДЁ ва давлат хизматлари марказлари томонидан сайёр хизматлар кўрсатилди. Сайлда вилоят адлия, прокуратура, суд идоралари раҳбарларининг сайёр қабули иш олиб борди. Адвокат ва юристлар бепул маслаҳатлар тақдим этилди.

Шунингдек, фуқароларни қизиқтирадиган турли йўналишлардаги ҳуқуқий ахборот бурчаклари ташкил этилиб, коллеж ўқувчилари ўртасида ҳуқуқ билимдони беллашуви ўтказилди. Иштирокчиларга буклетлар тарқатилиб, уларга зарур ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Сайлда ўзларининг “олтин тўй”ларини нишонлаган оилалар ёшларга оила ва турмуш ҳақида ўз маслаҳатларини беришди.