Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 18.12.2018



07:22:14 (GMT +5), Чр, 19 дек 2018

“Коррупциянинг олдини олиш бўйича чоралар самарадорлигини ошириш йўллари” мавзусида конференция тафсилотлари

“Коррупциянинг олдини олиш бўйича чоралар самарадорлигини ошириш йўллари” мавзусида конференция тафсилотлари


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

2018 йилнинг 16 март куни Адлия вазирлигида Олий Мажлис Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда Коррупциянинг олдини олиш бўйича чоралар самарадорлигини ошириш йўллари” мавзусида конференция ўтказилди.

Конференцияда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш билан бир қаторда, унинг самарали ижросини таъминлашга қаратилган вазифалар муҳокама этилди.

Муҳокама марказида бўлган мавзу юзасидан маърузачилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирар экан,  соҳада мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун бу борада “Давлат хизмати тўғрисида”ги, “Давлат ва хусусий шериклик тўғрисида”ги, “Давлат харидлари тўғрисида”ги, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунларни амалиётга жорий этиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Анжуманда тегишли вазирлик ва мутасадди идораларнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги масъулиятини кучайтиришга қаратилган қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Хусусан, давлат органлари томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг шаффофлиги ва самарадорлигини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришда интернет ва ижтимоий тармоқлар имкониятларидан кенг фойдаланиш лозимлигига урғу берилди.