Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 23.04.2018



22:01:12 (GMT +5), Дш, 23 апр 2018

Икки томонлама битим имзоланди

Аҳамият беринг

Икки томонлама битим имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Беларусь Республикаси Суд экспертизалари давлат қўмитаси ўртасида суд-экспертиза фаолияти соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Беларусь Республикаси Суд экспертизалари давлат қўмитаси ўртасида суд-экспертиза фаолияти соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.          

Ушбу битим суд-экспертиза фаолиятининг назарий, ҳуқуқий, ташкилий ва методологик муаммоларига бағишланган илмий-тадқиқот ишлари соҳасида ҳамкорликни амалга ошириш, янги услублар яратиш ва мавжудларини такомиллаштириш, эксперт тадқиқоти методикасини ривожлантириш имконини беради.

Ҳужжатга мувофиқ, томонлар суд-экспертиза соҳасида ахборот-маълумот материаллари алмашиш, биргаликда услуб ва методикалар ишлаб чиқиш, семинарлар ўтказиш имконига эга бўлади, шунингдек малака ошириш ва ўқув курслари ташкил этиш орқали соҳа мутахассисларини тайёрлаш ҳамда уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик қилиш йўлга қўйилади.

Битим қатор экспертизалар (ҳужжатларнинг техник-криминалистик экспертизаси, дактилоскопия ва ҳ.к..) бўйича хулосаларни тақриз қилиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, илмий-тадқиқот ишлари бўйича фикр алмашишга хизмат қилади. Бу эса, ўз навбатида суд экспертизаси ва криминалистиканинг замонавий услублари ва воситаларидан фойдаланган ҳолда жиноятчиликка қарши курашни кучайтиришга замин яратади.