Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 16.07.2018



00:41:46 (GMT +5), Сш, 17 июл 2018

Ҳамкорликни кенгайтириш: халқаро арбитраж масалалари бўйича семинар бўлиб ўтди

Аҳамият беринг

Ҳамкорликни кенгайтириш: халқаро арбитраж масалалари бўйича семинар бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 13 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Адлия вазирлиги ва “Sidley Austin” халқаро юридик компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган халқаро арбитраж ва Бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди. 


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

Жорий йилнинг 13 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Адлия вазирлиги ва “Sidley Austin” халқаро юридик компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган халқаро арбитраж ва Бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Семинардан кўзланган мақсад халқаро арбитраж, низоларни ҳал этиш механизми ва амалиётлари билан таништиришдан иборат бўлди. Шунингдек, Бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш, унга аъзо бўлишнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳам муҳокама қилинди. Семинарнинг мақсадли гуруҳига халқаро сармоядорлар билан арбитражда ишни кўришга жалб этилган Ўзбекистон Республикаси мутахассислари киритилган.

Семинарда Ўзбекистон Республикасининг вазирлик ва идоралари, йирик компания ва юридик фирмалари вакиллари иштирок этди.

Семинарда “Sidley Austin” халқаро юридик компанияси вакиллари, компаниянинг Женевадаги офиси ҳамкори Марк Палей, компаниянинг Вашингтондаги офиси маслаҳатчиси Карлос Хосе Валдеррама ҳамда компаниянинг Брюссельдаги офиси катта юристи Клаус Циммерман ўз маърузалари билан чиқиш қилишди.

“Sidley Austin” корпорациялар, молиявий институтлар ва давлат ҳокимияти органларига иш фаолиятининг барча масалалари бўйича нафақат халқаро, балки маҳаллий даражада ҳам юридик маслаҳат берувчи энг йирик халқаро компания ҳисобланади. У сармоявий арбитраж соҳасида юксак тажрибага эга.

2017 йил сентябрь ойида Адлия вазирлиги ва “Sidley Austin” юридик компанияси ўртасида Ўзаро англашув меморандуми имзоланган эди.

Ушбу Меморандум доирасида томонлар турли соҳалар, жумладан, қўшма тадбирлар ўтказиш, ҳуқуқ соҳасини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилиб келмоқда.