Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 20.10.2018



21:16:05 (GMT +5), Шб, 20 окт 2018

Адлия вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат мажлиси ҳақида

Аҳамият беринг

Адлия вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат мажлиси ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2018 йилнинг 6 ой давомида амалга оширилган ишлар якуни, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифаларгабағишланган кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2018 йилнинг 6 ой давомида амалга оширилган ишлар якуни, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифаларгабағишланган кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Ҳайъат мажлиси видеконференцалоқа шаклида ўтказилиб, унда адлия органлари ва муассасаларининг барча даражадаги раҳбар ва масъул ходимлари тўлиқ иштирок этишди.

Мажлисда бугунги кунда адлия органлари фаолиятидаги мавжуд муаммолар, уларни бартараф этишнинг ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг соҳага доир билдирган танқидий фикрлари ва кўрсатмаларини сўзсиз бажаришга оидишлар муҳокама этилди.

Қайд этилдики, сўнгги пайтларда адлия тизимининг аҳоли билан мулоқоти тубдан ўзгарди, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли билан яқиндан мулоқот қилишнинг янги, замонавий ва таъсирчан шакллари амалиётга жорий этилди. Инновацион янги лойиҳалар асосида замонавий тарғиботнинг ўзига хос кўринишлари яратилди.

Таъкидландики, ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан адлия органлари фаолиятига алоҳида эътибор қаратилиб, соҳа фаолиятини такомиллаштиришга доир 3 та фармон ва 6 та қарорлар қабул қилинди. Уларга кўра, адлия органлари фаолияти тубдан ислоҳ қилиниб, вазирлик таркибида янги тузилмалар ташкил этилди. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ўз ишини бошлади. Бундан ташқари, вазирлик ҳузурида Жамоатчилик кенгаши тузилди.

Ҳуқуқий хизмат кўрсатиш тизими такомиллаштирилди, адвокатура ва нотариат тизимида ҳам туб ўзгаришлар рўй бериб, соҳа жозибадорлиги ошди. Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ислоҳ қилиш бўйича Фармоннинг қабул қилиниши эса, соҳадаги йиллаб ўз ечимини кутиб турган муаммоларни ҳал этиб берди.

Адлия вазирлиги томонидан давлат ва жамият ҳаётининг муҳим масалаларини тартибга солишга қаратилган 121 та қонун ҳужжатлари, шу жумладан29 та қонун лойиҳалари ишлаб чиқилиб, уларнинг сони ўтган даврга нисбатан икки бараварга ошди. Ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган лойиҳалар сонининг ҳам икки бараварга ошиши, норма ижодкорлиги соҳасининг нақадар самарали бўлганлигини кўрсатди.

Адлия тизимини аҳоли билан мулоқоти тубдан ўзгарди, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли билан яқиндан мулоқот қилишнинг янги, замонавий ва таъсирчан шакллари амалиётга жорий этилди.

Адлия вазирлигига келиб тушган шикоятларнинг сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12 миндан 6 минггача камайди. Энг асосийси, нотариуслар ҳаракатларидан норози бўлиб тушаётган мурожаатлар салмоғининг2 баробарга камайишига эришилди.

Бунинг учун адлия органлари ва муассасалари фаолиятини кенг ёритиш бўйича ахборот-таҳлилий ва обзорли медиа материалларни тайёрлаш мақсадида вазирлик ҳузурида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилди.

Давлат хизматлари марказлари соҳасида ислоҳотлар ҳам самарали давом эттирилди. Улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар сони ҳам 18 тадан 85 тагача оширилиши таъминланди. 16 та хизмат турлари бўйича ишлаб чиқилган регламентлар Ҳукумат томонидан қабул қилинди.

Ҳайъат мажлисида асосий эътибор мавжуд хато ва камчиликлар ҳамда уларнинг илдизларини пухта танқидий таҳлил қилишга, фаолиятдаги муаммоларни очиқ-ошкора муҳокама қилишгақаратилди.

Хусусан, аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш ишларини ташкил қилишда айрим тизимли муаммолар мавжудлиги, нотариал идоралар ва давлат хизматлари марказлари ходимлари томонидан фуқароларга хизмат кўрсатишда жиддий камчиликлар кўзга ташланаётганлиги,туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимлари ўзларига юклатилган вазифаларни бажаришга жиддий ёндашмаётганлиги, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, халқ ичига кириб бориш фаолияти талаб даражасидан анча йироқлиги, айрим ҳудуддаги аҳоли адлия бўлимлари фаолияти ташкил этилганлигидан  бехабар эканлиги,  соҳани такомиллаштириш ва аҳолига қулайликлар яратишдаги муаммоларни ҳал этишдараҳбарларда шахсий ташаббус ва талабчанликнинг етарли бўлмаётганлиги, мавжуд амалиётни яхшилаш юзасидан аниқ мақсадга йўналтирилган таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни оммалаштириш бўйича ишлар қониқарсиз олиб борилаётганлигиалоҳида қайд этилди.

Бундан ташқари, мажлисда бугунги куннинг долзарб масалалари бўлган ҳуқуқий ахборотни етказиш, юридик хизмат ва норма ижодкорлиги соҳасидаги ишларни алоҳида “йўл хариталари” орқали амалга оширишга келишиб олинди.

Мажлис кун тартибидаги масала бўйича,вазир ўринбосарлари, марказий тармоқ раҳбарлари, жойлардаги адлия органлари ва муассасалари раҳбарларининг ҳисоботлариҳамда адлия органлари фахрийларининг таклиф ва тавсиялари эшитилди.

Шу мақсадда, адлия органлари раҳбарлари томонидан ушбу соҳада тизимли назоратни таъминлаш ва янада кучайтириш, ходимларнинг масъулиятини ва уларнинг касб-одоб қоидаларига қатъий риоя этиш бўйича шахсий жавобгарлигини ошириш, хизмат кўрсатувчи идоралар фаолиятини тизимли равишда назоратда ушлаб туриш, жамоатчилик гуруҳлари ёрдамида “сирли мижоз” тадбирларини кенг амалга ошириш, жамоат назоратини кучайтириш ҳамда тегишли масалаларни соҳа мутахассислари билан маслаҳат қилиш орқали ҳал қилиш белгилаб олинди.

Ҳайъат мажлисида адлия идораларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатлари шаффофлашувига йўналтирилган ислоҳотлар “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да янада кенг қамров касб этиши яна бир бор таъкидлаб ўтилди.