Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 19.11.2018



17:28:38 (GMT +5), Дш, 19 ноя 2018

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Ривожланиш ҳуқуқи халқаро ташкилоти вакиллари билан учрашди

Аҳамият беринг

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Ривожланиш ҳуқуқи халқаро ташкилоти вакиллари билан учрашди

2018 йил 5 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида адлия вазири Русланбек Давлетов Ривожланиш ҳуқуқи халқаро ташкилотнинг Марказий Осиё бўйича директори Фред Хьюстон бошчилигидаги ушбу ташкилот вакиллари билан учрашди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

2018 йил 5 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида адлия вазири Русланбек Давлетов Ривожланиш ҳуқуқи халқаро ташкилотнинг Марказий Осиё бўйича директори Фред Хьюстон бошчилигидаги ушбу ташкилот вакиллари билан учрашди.

Учрашувда асосий эътибор қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик, ушбу йўналишда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш каби масалаларга қаратилди.

Бундан ташқари, Р.Давлетов меҳмонларга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Хусусан, қонунчилик базасини мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, аҳолига ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш институтларини ривожлантириш соҳасида олиб борилаётган тизимли ва изчил чора-тадбирлар ҳақида айтиб ўтилди.

Ўз навбатида Ф. Хьюстон самимий қабул учун миннатдорлик изҳор қилиб, РҲХТ вазирлик билан яқин ҳамкорлик қилишга қизиқиши ва лойиҳаларни амалга ошириш орқали олиб борилаётган ҳуқуқий ислоҳотларга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув чоғида томонлар, шунингдек, суд экспертизаси соҳасидаги фаолиятни такомиллаштиришга доир қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, малакали кадрлар тайёрлаш, бизнес жараёнларни реинжиниринг қилиш (BPR), мунозараларни муқобил ҳал қилиш (ADR) ва адвокатура масалаларини ҳам муҳокама қилишди.

Ф.Хьюстон, қонун устуворлиги, адлия ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ижобий ўзгаришларни алоҳида таъкидлаб, мазкур соҳада тажриба алмашиш ва ушбу йўналишда ҳамкорлик қилиш истагини билдирди.

Маълумот учун: РҲХТ штаб-квартираси Римда жойлашган ноҳукумат ташкилоти ҳисобланиб, қонун устуворлигини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, манфаатдор мамлакатларга ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширишда кўмаклашиш билан шуғулланади. Ушбу ташкилот ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар ва хусусий сектор билан ҳамкорлик қилади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузуридаги консультатив мавқега эга ташкилотдир.