Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 19.11.2018



17:31:59 (GMT +5), Дш, 19 ноя 2018

ХАБАР

Аҳамият беринг

ХАБАР

Маълумки, Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 12 июлдаги ПҚ-3846-сонли “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида сурункали буйрак етишмовчилиги билан касалланган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Маълумки, Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 12 июлдаги ПҚ-3846-сонли “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида сурункали буйрак етишмовчилиги билан касалланган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, гемодиализ хизмати фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш мақсадида “Ўзбекистон диализ жамияти” нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиб, Жамиятнинг вазифалари белгиланган.

Шу муносабати билан, Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон диализ жамияти давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мазкур ташкилотнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси ҳудудида буйракни турли ҳил касалликларига дучор бўлган ва шу сабабли сурункали равишда сунъий йўл билан (гемодиализ) қонни тозаланишига муҳтож бўлган беморларга сифатли ва юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини мунтазам равишда ривожлантириш ҳисобланади.