Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 18.12.2018



07:23:21 (GMT +5), Чр, 19 дек 2018

Адлия вазирлиги: малакали мутахассислар ўзи билан илғор тажриба, замонавий технологиялар ва хорижий инвестициялар олиб келишади

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги: малакали мутахассислар ўзи билан илғор тажриба, замонавий технологиялар ва хорижий инвестициялар олиб келишади

Маҳаллий ва халқаро экспертлар, хорижий бизнес-субъектлари, вазирлик ва идоралар вакиллари Тошкентда бўлиб ўтган конфренцияда хорижий инвестиция ва мутахассисларнинг меҳнат фаолияти учун қулай шароитлар яратишга қаратилган изчил ислоҳотлар юзасидан фикр алмашдилар. Тадюир Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлари уюшмаси “UTID” билан ҳамкорликда ташкил қилинди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Маҳаллий ва халқаро экспертлар, хорижий бизнес-субъектлари, вазирлик ва идоралар вакиллари Тошкентда бўлиб ўтган конфренцияда хорижий инвестиция ва мутахассисларнинг меҳнат фаолияти учун қулай шароитлар яратишга қаратилган изчил ислоҳотлар юзасидан фикр алмашдилар. Тадюир Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлари уюшмаси “UTID” билан ҳамкорликда ташкил қилинди.

Конференцияда асосий эътибор мамлакатимизда хорижий инвестиция ва мутахассисларнинг меҳнат фаолияти учун қулай шароитлар яратишга қаратилган янги қонун ҳужжатларининг мазмун моҳиятини тушунтиришга қаратилди. Шу билан бирга, соҳадаги мавжуд муаммолар таҳлил қилинди.

Мамлакатимизда 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясига мувофиқ иқтисодиётни либераллаштириш, давлат бошқарувини ислоҳ қилиш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувини чеклаш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек ҳудудларда зарур инфратузилмани яратиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Шунингдек, солиқ юкини камайтириш ва инвесторлар учун солиққа тортиш тизимини соддалаштиришга, соғлом рақобат муҳитини қўллаб-қувватлашга қаратилган солиқ сиёсати ва божхона-тариф жиҳатдан тартибга солишга қаратилган ислоҳотлар ҳам шулар жумласидандир. Кейинги икки йил ичида тадбиркорлик ҳамда инвестиция соҳасини такомиллаштиришга қаратилган 30 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий хужжатлар қабул қилинди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасида малакали чет эллик мутахассислар томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қулай шароитлар яратиш ҳамда рақобатбардош меҳнат ресурсларини жалб қилишни рағбатлантириш мақсадида ҳам бир қатор қулайликлар яратилмоқда. Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 7 ноябрида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатларнинг малакали мутахассислари томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бунга яққол мисол бўла олади.

Хозирда барча қонун хужжатлари лойиҳалари Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилиши лозим. Бу ҳам инвесторларга қонун ҳужжатларининг ишлаб чиқилиши жараёнида ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисидаги Фармонни имзолади. 2030 йилга келиб Глобал инновацион индекс рейтинги бўйича жаҳоннинг 50 илғор мамлакати қаторига киришишга эришишни мақсад қилиб қўйилган.

Конференцияда нафақат мамлакатимизда хорижий инвесторлар ва тадбиркорлик субъектлари учун яратилган инвестициявий муҳит ҳақида фикр алмашилди балки уни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ҳам ишлаб чиқилди.