Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 18.12.2018



07:25:00 (GMT +5), Чр, 19 дек 2018

“Заҳри қотил” савдосига чек қўйилди

Аҳамият беринг

“Заҳри қотил” савдосига чек қўйилди

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан одамлар билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш, халқ билан ҳамнафас бўлиш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалий ишлар қилинмоқда. Хусусан, бунда муаммоларни кабинетда ўтириб эмас, балки халқ орасида юриб аниқлашга ва уларнинг ечимини топишга алоҳида эътибор қаритилмоқда.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Жўрабек МАХСУДОВ, Чилонзор туман адлия бўлими бошлиғи

Адлия бўлими аралашгач... 

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан одамлар билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш, халқ билан ҳамнафас бўлиш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалий ишлар қилинмоқда. Хусусан, бунда муаммоларни кабинетда ўтириб эмас, балки халқ орасида юриб аниқлашга ва уларнинг ечимини топишга алоҳида эътибор қаритилмоқда.

Чилонзор тумани адлия бўлими ҳам мазкур қоидага амал қилиб, жиноятларнинг олдини олиш, жиноят содир этган фуқароларни ушлаш ва жазо муқаррарлигини таъминлаш мақсадида 2018 йил 5 сентябрь куни Чилонзор туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда Чилонзор тумани, 16-мавзеда жойлашган дўконлардаги якка тартибдаги тадбиркорлар билан суҳбат уюштирилди.

Суҳбат чоғида тадбиркорлар дўконларининг олд қисми ва фуқаролар қатнови йўлагида ёшлари тахминан 25-35 ёшдаги шубҳали аёл ва эркаклар томонидан “Трамадол” ва “Лирика” психотроп гиёҳванд дори воситалари сотилаётгани, улар асосан куннинг кечки иккинчи ярми яъни 18-22ларда ўзларининг ноқонуний “савдо”сини бошлашларини маълум қилишди.

Заҳриқотил савдогарларининг бу ҳаракатларидан йўлдан ўтиб кетаётган фуқаролар, ёшлар, савдо ходимлари ва харидорларнинг осойишталиги бузилаётганлигини, шунингдек, бу ҳолат фарзандлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётганлигини, шу сабабли ушбу психотроп моддани сотаётганларга ҳамда истеъмол қилиб келаётган фуқароларга нисбатан қонуний чора кўришлик, шунингдек, мазкур ҳудудга ички ишлар ходимларини бириктириб беришни сўрашди.

Қонунчилигимизга кўра “Трамадол ва Ланнахер” дори воситалари психотроп модда ҳисобланади. Тадбиркорлар билан суҳбат чоғидаги далиллар ўрганилиб, тезкор тадбирлар ўтказилди. Ҳақиқатан ҳам мазкур ҳудудда психотроп дори воситалари олди-сотдиси билан шуғулланаётган шахслар ушланди. Аниқланган ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 273- ва 276-моддалари билан 23 та жиноят иши очилиб, 28 нафар фуқарога нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланди.