Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 18.12.2018



07:22:43 (GMT +5), Чр, 19 дек 2018

Адвокатлар палатасига янги раис cайланди

Аҳамият беринг

Адвокатлар палатасига янги раис cайланди

Ушбу воқелик 2018 йилнинг 17 ноябрь куни Адвокатлар палатасининг навбатдаги III Конференциясида бўлиб ўтди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Ушбу воқелик 2018 йилнинг 17 ноябрь куни Адвокатлар палатасининг навбатдаги III Конференциясида бўлиб ўтди. Конференцияда адлия вазири Русланбек Давлетов, шунингдек, республикамиз ҳудудида фаолият юритаётган адвокатлар орасидан 140 нафар делегатлар, парламент аъзолари маҳаллий ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Кун тартибидаги асосий масала сифатида Адвокатлар палатасининг 2013-2018 йиллардаги фаолияти якунлари бўйича ҳисобот тингланди ва истиқболдаги режалар белгилаб олинди. Палатасининг доимий фаолият юритувчи молия-назорат органи бўлган Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи таҳлил қилинди.            Сўнгги йилларда адвокатура институтининг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги ролини кучайтириш ва чинакам мустақиллигини таъминлаш бўйича олиб борилган ишлар, жорий йилнинг 12 май куни қабул қилинган давлатимиз раҳбарининг “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида асосида соҳага киритилаётган ўзгартиришлар муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, 2013 йил 27 сентябрь куни II Конференцияда тасдиқланган Адвокатлар палатасининг Уставига бугунги кун талаблари ҳамда амалдаги қонунчилик ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалардан келиб баъзи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Адвокатлар палатаси III Конференциясининг асосий воқеаларидан бири – бу Адвокатлар палатаси Бошқаруви ва Тафтиш комиссияси аъзоларининг, шунингдек Адвокатлар палатаси раиси ва унинг ўринбосарлари сайланиши бўлди. Унга кўра, Тошкент шахридан номзод Алим Эрназаров кўпчиликнинг овоз билан Адвокатлар палатаси раиси этиб сайланди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг тақдимномасига биноан Палата раиси ва унинг ўринбосарларини сайланади.

Конференция якунида адвокатура тўғрисидаги қонун ҳужжатларини, адвокатура институтининг касбий бирлашмаси бўлган Адвокатлар палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда адвокатлик тузилмалари фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар билдирилди.

Эслатма: Адвокатлар палатасининг Конференцияси палатанинг юқори органи бўлиб, камида беш йилда бир марта чақирилади.