Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 18.12.2018



07:23:13 (GMT +5), Чр, 19 дек 2018

Адлия вазирлиги: 2019 йилда жами 15 минг 10 та арзон уй-жойлар ва квартиралар қурилади

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги: 2019 йилда жами 15 минг 10 та арзон уй-жойлар ва квартиралар қурилади

Бу ҳақда жорий йилнинг 30 ноябрь куни Адлдия вазирлиги томонидан ўтказилган “Адлия ахбороти” брифинги ва матбуот анжуманида қайд этилди. Бундан ташқари, қурилаётган уйларнинг 11 минг 70 таси уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилалар учун мўлжаллангани таъкидланди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Бу ҳақда жорий йилнинг 30 ноябрь куни Адлдия вазирлиги томонидан ўтказилган “Адлия ахбороти” брифинги ва матбуот анжуманида қайд этилди. Бундан ташқари, қурилаётган уйларнинг 11 минг 70 таси уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилалар учун мўлжаллангани таъкидланди.

Шунингдек, 2019 йилда фуқароларнинг алоҳида тоифалари (Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ички ишлар органлари ходимлари) учун жами 2 минг 10 та квартиралар қурилади. Мазкур янгиликлар давлатимиз раҳбарининг қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини янада ривожлантириш ва муҳтож оилаларни арзон уй-жой билан таъминлашнинг устувор йўналишларига қаратилган Қарорида белгиланган.

Брифинг давомида мазкур ҳужжат билан бирга, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва иштирокчиларга 15 та қонун ҳужжати ҳақида ҳам маълумот берилди. Хусусан, “Тадбиркорлик ва инновациялар соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, “Божхона маъмурчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармонлари, “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик шаклларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори, Ҳукумат қарори билан тасдиқланган Давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низом кабилар шулар жумласидандир.

Бундан ташқари,тадбирда Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони мувофиқ, 2019 йил 1 январдан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳоли томонидан мажбурий тўловлар тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш Мажбурий ижро бюроси томонидан амалга оширилиши билдирилди.

Брифингдан сўнг ташкил этилган матбуот анжумани “Кредиторларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори, унда назарда тутилган янгиликлар мазмунини тушунтиришга қаратилди.

Тадбирда иштирок этган Марказий банки вакилларининг таъкидлашича, қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 январдан гаров билан таъминланмаган кредиторлар талабларини гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан қондириш қарздор ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда гаров реестрига қарздорнинг мол-мулкига бўлган ҳуқуқлари тўғрисида ёзув киритилган санага кўра календарь кетма-кетлигида амалга оширилади. Бунда, ушбу тартиб қарздорнинг ҳисобварағидаги пул маблағлари унга қўйилган барча талабларни қондириш учун етарли бўлмаган тақдирда, пул маблағларини ҳисобдан чиқариш навбатига татбиқ этилмайди.

Ушбу ҳужжат юзасидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари жавоб беришди.