Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 17.02.2019



14:02:04 (GMT +5), Яш, 17 фев 2019

Адлия вазирлиги вакиллари Бакуда бўлиб ўтаётган II Евроосиё ҳуқуқий съездида иштирок этмоқда

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги вакиллари Бакуда бўлиб ўтаётган II Евроосиё ҳуқуқий съездида иштирок этмоқда

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида II Евроосиё ҳуқуқий съезди бўлиб ўтмоқда. Халқаро ҳуқуқшунослар уюшмаси, Озарбайжон ҳуқуқшунослар конфедерацияси ва Туркия ҳуқуқий платформаси кўмагида ташкил этилган форум қариийб 40 та мамлакатдан ташриф буюрган 250 нафардан зиёд делегатни бир майдончага тўплади.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида II Евроосиё ҳуқуқий съезди бўлиб ўтмоқда. Халқаро ҳуқуқшунослар уюшмаси, Озарбайжон ҳуқуқшунослар конфедерацияси ва Туркия ҳуқуқий платформаси кўмагида ташкил этилган форум қариийб 40 та мамлакатдан ташриф буюрган 250 нафардан зиёд делегатни бир майдончага тўплади.

II Евроосиё ҳуқуқий съездида Ўзбекистон Адлия вазирлиги вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

Форум кун тартибига “Ҳалқаро ҳуқуқ ва халқаро институтлар”, “Миграция — бошпана ва инсониятга қарши жиноят”, “Халқаро терроризм”, “Халқаро ҳуқуқ ва қуролсизланиш” каби долзарб масалалар киритилган. Уч кун мобайнида қатор мамлакатларнинг эксперт, олим ва юридик ташкилотлари вакиллари ялпи ва шўъба йиғилишларида соҳани янада ривожлантириш ва ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қиладилар. Съезд доирасида,шунингдек, суд тизими вакиллари, академик ва юристлар иштирокида семинарлар ташкил этилади.

II Евроосиё ҳуқуқий съезди 2018 йилнинг 19 декабрига қадар давом этади.