Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 17.02.2019



14:01:08 (GMT +5), Яш, 17 фев 2019

Адлия вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги таълим соҳасида қонун устуворлигини таъминлаш борасида ҳамкорлик қилади

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги таълим соҳасида қонун устуворлигини таъминлаш борасида ҳамкорлик қилади

Халқ таълими соҳада қонун устуворлигини таъминлаш ва қонун ҳужжатлари ижросини ташкил қилиш, бу соҳага доир қонун ҳужжатларини кенг тарғиб қилиш, ёш авлоднинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш мақсадида Адлия вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги ўртасида қўшма лойиҳа имзоланди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги

Халқ таълими соҳада қонун устуворлигини таъминлаш ва қонун ҳужжатлари ижросини ташкил қилиш, бу соҳага доир қонун ҳужжатларини кенг тарғиб қилиш, ёш авлоднинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш мақсадида Адлия вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги ўртасида қўшма лойиҳа имзоланди.

Лойиҳада, хусусан, қуйидаги тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган:

·     халқ таълими муассасаларида ҳуқуқий саводхонлик бурчакларини ташкил этиш;

·     халқ таълими муассасалари ходимлари фаолиятини меҳнат қонунчилиги талабларига мувофиқ ташкил этишда кўмаклашиш;

·     бутун республика бўйлаб халқ таълими муассасаларида коррупцияга қарши курашиш ва “одоб-ахлоқ” ойлигини ўтказиш;

·     халқ таълими муассасаларидаги коррупция ҳақида тезкор ва аноним хабар бериш тизимини такомиллаштириш;

·     Халқ таълими муассасаларида ўқувчилар ва ота-оналар иштирокида ўқитувчи обрўси, шаъни ва қадр-қимматини оширишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;

·     ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган халқ таълими соҳасидаги камчиликлар ҳамда юзага келаётган муаммолар бўйича тезкор муносабат билдириб бориш;

·     халқ таълими соҳасига доир қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини ёритиб беришга қаратилган тарқатма тарғибот материалларини тайёрлаш ва бошқа шу каби чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ушбу лойиҳа ҳуқуқий тарғибот соҳасида Халқ таълими ва Адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорликни кучайтириши, бу борада қонун устуворлигини таъминланишига, шунингдек ёш авлоднинг ҳуқуқий онги
ва маданиятини юксалтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.