Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 22.04.2019



18:01:17 (GMT +5), Сш, 23 апр 2019

Адлия хабари: нотариус лавозимларига танлов вақтида уяли алоқа воситасидан фойдаланган талабгор имтиҳондан четлаштирилди

Аҳамият беринг

Адлия хабари: нотариус лавозимларига танлов вақтида уяли алоқа воситасидан фойдаланган талабгор имтиҳондан четлаштирилди

Аввал эълон қилинганидек, жорий йилнинг 22 декабрь куни Самарқанд вилоятидаги бўш (вакант) давлат нотариал идоралари нотариуси лавозимларига танловлар ўтказилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Аввал эълон қилинганидек, жорий йилнинг 22 декабрь куни Самарқанд вилоятидаги бўш (вакант) давлат нотариал идоралари нотариуси лавозимларига танловлар ўтказилди.

Танловлар очиқлик, шаффофлик ва одиллик принципларига асосан ўтказилди.

Танловда талабгорларнинг давлат ва ҳуқуқ назарияси, конституциявий ҳуқуқ, фуқаролик ҳуқуқи, нотариат ҳамда ижтимоий-сиёсий соҳадаги саводхонлиги синовдан ўтказилди.

Нотариус лавозимига 15 нафар номзодлар талабгор сифатида танловда қатнашди.

Танлов натижасида Самарқанд вилоятида жами 7 нафар бўш (вакант) нотариус ўринларига нотариуслар тайинланди.

Андижон шаҳар 14-сон ва Самарқанд шаҳар 18-сон давлат нотариал идораларидаги бўш (вакант) нотариус лавозимларига танлов бир нафардан талабгорлар келмаганлиги сабабли кейинги танловга қолдирилди.

Танлов вақтида бир нафар талабгор уяли алоқа воситасидан фойдаланганлиги сабабли имтиҳондан четлаштирилди.

Танлов 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг www.minjust.uz расмий веб-сайти орқали онлайн тарзда ёритиб борилди.