Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 24.04.2019



16:02:19 (GMT +5), Чр, 24 апр 2019

“Обод қишлоқ” дастури : навбатдаги обод маскан Тошкент вилоятининг “Тонг юлдузи” қишлоқ фуқаролар йиғинида

Аҳамият беринг

“Обод қишлоқ” дастури : навбатдаги обод маскан Тошкент вилоятининг “Тонг юлдузи” қишлоқ фуқаролар йиғинида

Маълумки Президентнинг 2018 йил 29 мартдаги Фармонига асосан мамлакатимиз ҳудудида “Обод қишлоқ” дастури амалга оширилмоқда.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Маълумки Президентнинг 2018 йил 29 мартдаги Фармонига асосан мамлакатимиз ҳудудида “Обод қишлоқ” дастури амалга оширилмоқда. Дастурнинг мақсади қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан яхшилаш, йўл-трнаспорт, муҳандислик коммуникация инфратузилмаси ҳамда ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ва шу асосда аҳолининг турмуш маданиятини юксалтириш ва дунёқарашини кенгайтириш ҳисобланади. Тошкент вилояти Чиноз тумани “Тонг юлдузи” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Тожик овул” маҳалласи узоқ йиллар давомида бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмаганлиги натижасида жуда ҳам абгор ҳолга келиб қолган эди.

248 та хонадон жойлашган маҳаллада қисқа вақт ичида аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзи ва даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларни таъминлашга, мазкур қишлоқ (маҳалла)ларнинг қиёфасини замонавийлаштиришга ва унда истиқомат қилувчилар учун иш ўринларини яратишга қаратилган ишлар амалга оширилди.

Хусусан, йиллар давомида ҳал бўлмаган ичимлик суви муаммоси бартараф этилди. Ҳозирда у ерда 90 нафар шахс доимий иш ўрни билан таъминланди. Уйда ишламоқчи бўлган аёлларга тикув машиналари олиб берилди. Бундан ташқари, аҳолига уй шароитларида тадбиркорлик қилиш имкониятини яратиш учун товуқ, қуёнлар тарқатилди. Иссиқхона ташкил этиш мақсадида юрган фуқароларга тегишли ёрдам кўрсатилди.

Албатта, қишлоқ қанча обод бўлмасин аҳолининг турмуш маданиятини кўтариш, боқимандалик кайфиятидан халос бўлмас экан, вақт ўтиб яна абгор ҳолга келиб қолиши тайин. Шу сабабли Адлия вазирлиги томонидан дастур доирасида мутасадди ташкилотлар билан “Обод қишлоқ маданияти” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг мақсади аҳолининг дунёқарашини ўзгартириш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш олиб борилаётган ишларга дахлдорлик ҳиссини пайдо қилишдир.

Шу мақсадда 2018 йилнинг 25-26 декабрь кунлари Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан “Тожик овул” маҳалласида “Ҳуқуқий ахборот кунлари” номли тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида вилоят, туман ҳамда мутассади жамоат ташкилотлари (адлия, давлат хизматлари маркази, ҳокимият, ФҲДЁ, нотариус, адвокатлар, давлат санитария ва эпидемиология назорати маркази, комуннал хизмат кўрсатиш ташкилотлари ва бошқалар) вакиллари томонидан фуқаролар “Сайёр қабул”и ташкил этилди. “Сайёр қабул” давомида ўнлаб фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича амалий чоралар белгилаб олинди.

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури бўйича, “Томорқада кичик иссиқхоналарни ташкил этиш ва унда лимон етиштириш қоидалари” ҳамда “Қуён, товуқ кўпайтириш тартиби ва қоидалари” мавзуларида бизнес-тренинглар ҳам иштирокчиларда катта таасурот қолдирди.

Бундан ташқари кун давомида ҳудудда уйма-уй юриб, аҳоли билан суҳбат ўтказиш, уларга газ, свет, сувдан фойдаланиш, санитария-гигиена масалаларига риоя этиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун яратилаётган шарт-шароитларни тушунтириш ишлари олиб борилди. Юқоридаги масалалар юзасидан тайёрланган 10 дан ортиқ турдаги 5 00 дан зиёд буклет, флаер ва бошқа турли ёзма тарғибот материаллари тарқатилди.

26 декабрь куни тадбирлар давом эттирилиб, унда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ўтказилиб, юз нафар фуқаро иш билан таъминланди. Аҳоли учун янги йил байрами арафасида арзонлаштирилган озиқ-овқат савдо ярмаркаси ташкил этилди. Баскетбол, волейбол, шашка, тош кўтариш, турникка тортилиш, арқон тортиш, кураш, югуриш мусобақалари ўтказилди.

Бундан ташқари, тадбир дастурига кўра болажонлар учун кўнгилочар театр томошаси, таниқли сўз усталари ва санъаткорлар иштирокида концерт дастури намойиши ўтказилди.

Кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногирон фуқароларни моддий рағбатлантириш, газ плиталари, кир ювиш машиналари ва ногиронлик аравачалари топширилди.

Оғир шароитларда кун кечираётган оилалар, яроқсиз ҳолга келиб қолган уй-жойлар ва кўп йиллар давомида йиғилган долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг ҳал этилиши ушбу қишлоқ аҳолисида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни фақат телевизорда кўрсатиладиган чиройли тасвирлар эмас эканлигига балки ўзларининг ҳаётига доир реал ижобий ўзгаришлар эканлигига ишончини мустаҳкамлайди. Аслида мақсад ҳам шу халқнинг кўнглини олиш, унга хизмат қилиш.