Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 17.02.2019



14:03:15 (GMT +5), Яш, 17 фев 2019

Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи адлия органлари ҳимоясида

Аҳамият беринг

Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи адлия органлари ҳимоясида

Мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар аввало, инсон манфаатларига хизмат қилади. Зеро, Конституциямизнинг 13-моддасида Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларига асосланиши, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа даҳлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши белгиланган.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар аввало, инсон манфаатларига хизмат қилади. Зеро, Конституциямизнинг 13-моддасида Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларига асосланиши, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа даҳлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши белгиланган.

Шу боис, адлия органлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, хусусан меҳнат ҳуқуқини таъминлашга қаратилган қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Масалан, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан “Тоза ҳудуд” корхонасининг туман (шаҳар) филиалларида ходимларнинг ойлик иш ҳақлари бўйича қарздорликлари мониторинг йўли билан аниқланиб, судларга 1 млрд. 537 млн. сўмлик иш ҳақларини ундириш бўйича 1879 та даъво ариза киритилиб, уларнинг ундирилиши таъминланди.

Шунингдек, Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 19 та ҳолатда давлат ташкилотлари ходимларининг хизмат сафари харажатлари тўлаб берилмаганлиги аниқланиб, судларга даъво аризаси киритилган. Натижада 1 млрд. 175 млн. сўм пул маблағлари ундириб берилди.

Худди шундай, Қамаши туман адлия бўлими томонидан “Қамаши пахта тозалаш” АЖда сайёр қабул ўтказилганда, жамиятнинг 507 нафар ходимларига иш ҳақлари тўланмасдан келинаётганлиги аниқланди. Бу ҳолат юзасидан жамиятга тақдимнома киритилиши натижасида ушбу ходимларга 583 млн. сўм иш ҳақи тўлаб берилди.

Бундан ташқари, Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқаро Ш.Латиповнинг солиқ қарзини қайта ҳисоблаш ҳақидаги мурожаати ўрганилиб, 167 млн. 542 минг сўм солиқ қарзини қайта ҳисоблаш бўйича судга даъво аризаси киритилди.Натижада 167 млн. 542 минг сўм солиқ қарзини ундириш бекор қилинди.

Шу каби, Ангор туман адлия бўлими томонидан фуқаро П.Амировга у ишлаётган корхона томонидан 2 488 524 сўм иш ҳақи тўлаб бермаётганлиги аниқланиб, у ҳамда яна 30 нафар ҳамкасбларининг 97 299 836 сўмлик иш ҳақини ундириш бўйича Термиз туманлараро судига ариза киритилди.

Ҳурматли фуқаролар, агар Сизнинг меҳнат ҳуқуқингиз билан боғлиқ қонуний ҳуқуқ ва манфаатларингиз бузилса, вазирликнинг 1008 қисқа рақамли ишонч телефонига, info@minjust.gov.uz электрон почтаси ва ижтимоий тармоқлар (Фейсбукдаги “Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией” гуруҳи) орқали мурожаат этишингиз мумкин.