Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 22.04.2019



18:02:11 (GMT +5), Сш, 23 апр 2019

Тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб этиш - ҳудудларнинг ривожланиш ва иш ўринларини яратишнинг муҳим омили

Аҳамият беринг

Тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб этиш - ҳудудларнинг ривожланиш ва иш ўринларини яратишнинг муҳим омили

Адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Сирдарё вилоятида маҳаллий тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар билан учрашди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Сирдарё вилоятида маҳаллий тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар билан учрашди.

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад – бизнес-субъектлари, шу жумладан, хорижий инвесторлар билан бевосита мулоқот қилиш, иш ўринларини яратиш, иқтисодиётнинг айрим соҳаларини ривожлантириш, экспортга мўлжалланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга йўналтирилган истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, ҳудудга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш учун мавжуд тўсиқ ва ғовларни аниқлаш, ушбу соҳадаги муаммо ва камчиликларни бартараф қилишда ёрдам кўрсатишдан иборат.

Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми давлатнинг иқтисодий жозибадорлигини кўрсатувчи ташриф қоғози ҳисобланади. Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолияти эркинлигини таъминлаш, рухсат бериш амалиётларини соддалаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, давлат томонидан тартибга солишни камайтириш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айнан шунинг учун мамлакатда қулай инвестиция иқлимини яратиш давлат сиёсатининг истиқболли йўналишларидан бири сифатида кўриб чиқилмоқда. 2019 йил 8 январь куни Президент раислигида бўлиб ўтган мазкур йилга мўлжалланган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиш бунинг ёрқин далилидир.

Йиғилишда йирик лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларни сўзсиз амалга ошириш, хорижий инвесторларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ҳукуматнинг муҳим вазифаларидан этиб белгиланди. Айниқса, тўғридан-тўғри чет эл капиталини қурилишга ажратилган маблағ ҳисобига ҳудудий лойиҳаларни амалга оширишга эътибор қаратилди.

Масалан, Сирдарё вилоятида 2018 йил 19 декабрда Президент қарори билан тасдиқланган 8 та тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларни жалб этиш билан йўли амалга ошириладиган лойиҳалар 2019 йилда ҳудудий инвестиция лойиҳаларининг манзилли дастури доирасида амалга ошириш кўзда тутилган.

Хусусан, Гулистон туманидаги тўқиш ипларини ишлаб чиқарадиган ташкилот Буюк Британиянинг "Евро коттон импекс Ко., ЛТД." компанияси билан ҳамкорликда Сирдарё туманида тўртта лойиҳа амалга оширилди. Улардан иккитаси – Хитой, иккитаси эса Озарбайжон инвесторлари иштирокида бўлиб ўтди. Уларни амалга ошириш Сирдарё вилоятининг мазкур туман ҳудудида ирригация тизимлари ва полиэтилен тарновлари учун чарм теридан буюмлар, лотоклар, бино ва иншоотлар учун металл конструкциялар, саморез, электрод ва металл прокатнинг турли кўринишларини чиқариш бўйича ишлаб чиқариш қувватларини яратишга имкон беради. Шунингдек, Сайхунобод туманида "Степова групп" қўшма корхона МЧЖ негизида мева ва сабзавотларнинг логистика марказини яратиш кўзда тутилган. 90 миллион долларлик лойиҳани инвестиция қилаётган Сингапурнинг "Итернопикко привайт лимитед" компанияси хорижий инвестор сифатида бу ерда иштирок этмоқда.

Ишчи гуруҳи давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари билан ҳамкорликда Сирдарё вилоятидаги тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари иштирокидаги лойиҳаларни амалга оширилиш жараёнини ўрганди. Тадбиркорлар билан учрашув вақтида ҳуқуқий кафолатларни мустаҳкамлаш, хорижий инвесторлар учун тизимга имтиёз ва преференцияларни жорий этишга йўналтирилган қонунчилик ҳужжатларининг мазмун ва моҳияти тушунтирилди. Инвестиция фаоллигини ошириш, мамлакат иқтисодиётига тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларининг оқимини жиддий равишда кўпайтириш учун “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да ушбу йўналишдаги меъёрий-ҳуқуқий базани такоиллаштиришни давом эттириш кўз тутилганлиги таъкидланди.

Мониторинг ва учрашув якунларига кўра, инвестиция лойиҳалари, шу жумладан хорижий капитал иштирокидаги лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар қабул қилинди, қўшимча лойиҳалар бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.