Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 24.04.2019



15:59:56 (GMT +5), Чр, 24 апр 2019

Адлия вазирлигининг мутахассислари ИҲРТнинг фаолияти билан танишишди

Аҳамият беринг

Адлия вазирлигининг мутахассислари ИҲРТнинг фаолияти билан танишишди

Жорий йилнинг 5-8 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлиги вакилларидан иборат мамлакатимиз делегацияси ташриф билан Париж (Франция)да бўлди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Жорий йилнинг 5-8 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлиги вакилларидан иборат мамлакатимиз делегацияси ташриф билан Париж (Франция)да бўлди. Ташрифдан кўзланган мақсад Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожлантириш ташкилоти (ИҲРТ) фаолияти билан яқиндан танишиш ва ушбу ташкилотнинг Ўзбекистон билан турли йўналишлардаги ҳамкорлигини ўрнатишдан иборат эди.

Маълумот учун: Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожлантириш ташкилоти (ИҲРТ) (Organisation for Economic Co-operation and Development, OECD) – Вакиллик демократияси ва эркин бозор иқтисодиётини эътироф этган иқтисодий ривожланган мамалакатларнинг халқаро давлатлараро ташкилоти.

Ташриф Адлия вазирлиги ва Буюк Британиянинг Халқаро давлат ҳамкорлиги агентлиги (Government Partnership International of Great Britain ўртасида имзоланган Ўзаро англашув меморандуми доирасида ташкил этилди.

Ўзбекистон делегацияси ИҲРТ қароргоҳида ИҲРТнинг Евроосиё бўлинмаси вакиллари билан қатор учрашувлар бўлиб ўтди. Ташкилотнинг Евроосиё бўлинмаси раҳбари Уильям Томпсон делегация вакилларини ИҲРТнинг асосий вазифалари, мақсадлари ва фаолияти, шунингдек, унинг Ўзбекистон билан ҳамкорлик йуналишлари билан таништирди. Таъкидланганидек, ИҲРТ аъзо давлатлар билан ўзаро тажриба алмашиш, умумий муаммоларни ҳал қилиш усулларини қидириш ҳамда ички ва ташқи сиёсатни изчил мувофиқлаштириш учун иқтисодий ва ижтимоий сиёсатни муҳокама қилиш, ривожлантириш ҳамда мувофиқлаштириш имкониятига эга бўлган форум ҳисобланади.

Кун тартибидаги асосий мавзу Марказий Осиёда сармоя ва рақобатбардошлик масалалари муҳокама қилишга қаратилди. Хусусан, ИҲРТ вакиллари томонидан Ўзбекистонда бизнес юритиш учун ҳуқуқий муҳитни яхшилашга доир тавсиялар берилди.

Шунингдек, ИҲРТнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари учун коррупцияга қарши кураш тармоғи вакиллари делегацияни тармоқ фаолияти, асосий халқаро коррупцияга қарши кураш стандартлари билан таништириб, Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар сиёсатини муҳокама қилди.