Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 24.04.2019



16:04:35 (GMT +5), Чр, 24 апр 2019

2019 йилнинг 1 майидан аёллар меҳнатини чеклаш ва таъқиқлаш бекор қилинади

Аҳамият беринг

2019 йилнинг 1 майидан аёллар меҳнатини чеклаш ва таъқиқлаш бекор қилинади

Жорий этилаётган бу янгилик давлатимиз раҳбарининг “Хотин-қизларни меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Жорий этилаётган бу янгилик давлатимиз раҳбарининг “Хотин-қизларни меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган.

Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган “Адлия ахбороти” брифинги ва матбуот анжуманида соҳа мутахассислари ҳамда экспертлар ушбу қарорнинг мазмун моҳияти ва аҳамияти, унда назарда тутилган янги тартиблар ҳақида тушунтиришлар беришди. Қайд этилишича, 2019 йил 1 майидан тавсиявий характердаги аёллар соғлиғига салбий таъсир этиши мумкин бўлган соҳа ёки касблар рўйхати тасдиқланади. Аёлларнинг пенсия ёшига тўлганлиги ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи вужудга келганлиги сабабли улар билан тузилган номуайян муддатли меҳнат шартномасини 60 ёшга тўлгунга қадар ёки муддатли меҳнат шартномасини муддати тугагунга қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади.

Тадбирда таъкидланишича, “Эркаклар ва аёллар учун тенг ҳуқуқлар ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқилади.

Матбуот анжуманида иштирок этганлар хотин –қизларни иш билан таъминлаш, уларга ўз тадбиркорликларини бошлаш учун кредит ажратиш масаласи, ҳужжат юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Бундан ташқари,  ҳафта давомида муҳим масалалар бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва уларда назарда тутилган янгиликлар ҳақида аҳолини хабардор этиш мақсадида “Адлия ахбороти” брифинги ҳам ўтказилди. Тадбирда ОАВ вакилларига “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги Қонуни, “Халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилашга оид чора-тадбирларни тизимлаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони, “Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорлари бўйича тушунтиришлар берилди.

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарорига мувофиқ, 2019 йил 1 апрелдан бошлаб суд ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига медиация институти жорий этилади. Медиация амалга оширилаётган пайтда ижро иши 15 кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб турилади.

Бунда томонлар ўртасида ижро предметига доир келишув расмийлаштирилган ҳолларда ижро иши юритиши тугатилади.

2019 йил 1 октябрдан mib.uz веб-сайтида бепул асосда ижро ҳаракатлари интерактив давлат хизмати тизими жорий этилади. Ушбу тизим орқали, жумладан Интернет тармоғи орқали ундирувчи ва қарздор томонидан ижро ҳаракатлари боришини барча босқичларини кузатиш, шунингдек, қарзни онлайн тарзда тўлаш ва ижро ҳужжати бажарилганлигини қайд этиш мумкин бўлади. Мазкур тизимдан my.gov.uz портали орқали ҳам фойдаланиш имконияти ҳам яратилади.