Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 24.04.2019



16:03:40 (GMT +5), Чр, 24 апр 2019

Наврўз яхшиликка чорлайди

Аҳамият беринг

Наврўз яхшиликка чорлайди

Наврўз-баҳор, янгиланиш, тинчлик, меҳр-мурувват, эртанги кунга умид берувчи байрамидир. Бу кунларда ҳар бир инсон яхшилик қилишга, яқинларига қувонч улашишга, хайрли ва савоб ишларни қилишга интилади.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Наврўз-баҳор, янгиланиш, тинчлик, меҳр-мурувват, эртанги кунга умид берувчи байрамидир. Бу кунларда ҳар бир инсон яхшилик қилишга, яқинларига қувонч улашишга, хайрли ва савоб ишларни қилишга интилади.

2019 йилнинг 16 март куни Тошкент вилотяининг Чирчиқ шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва дам олиш масканида Адлия вазирлиги томонидан қатор ҳамкорлар билан биргаликда “Истиқбол-26” ва “Истиқбол-27” оилавий ётоқҳоналарда яшовчи кам таъминланган оилалар учун “Ассалом Наврўз!” номли байрам хайрия тадбири ўтказилди. Тадбирда 300 га яқин иштирокчилар иштирок этишди.

Миллий рақс болалар мусиқа ансабли, “Energy” жамоаси ҳамда маҳаллий санъаткорларнинг чиқшлари тадбир иштирокчиларга байромана кайфият улашди.

Мусиқа дастуридан сўнг, тадбир иштирокчилари байрам оши билан меҳнон қилинди.

Тадбир якунида болалар учун ташкил этилган турли ўйин ва мусобақалар, ғолибларга эсдалик совғалари топширилди.