Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 26.05.2019



23:10:59 (GMT +5), Яш, 26 Мая 2019

Адлия вазирлиги: “Биз биргамиз!” лойиҳаси доирасида чекка ҳудудлардаги ногиронлиги бўлган шахсларга 1000 дан ошиқ турли анжомлар, ногиронлик аравачалари тарқатилади

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги: “Биз биргамиз!” лойиҳаси доирасида чекка ҳудудлардаги ногиронлиги бўлган шахсларга 1000 дан ошиқ турли анжомлар, ногиронлик аравачалари тарқатилади

Адлия вазирлиги ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда навбатдаги ҳайрия акциясига старт берди. 2019 йилнинг 19-21 апрель кунлари 2018 йилдан бошлаб йўлга қўйилган “Биз биргамиз!” лойиҳасининг иккинчи босқичи доирасида республика савдо ярмаркасини ташкил этди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Адлия вазирлиги ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда навбатдаги ҳайрия акциясига старт берди. 2019 йилнинг 19-21 апрель кунлари 2018 йилдан бошлаб йўлга қўйилган “Биз биргамиз!” лойиҳасининг иккинчи босқичи доирасида республика савдо ярмаркасини ташкил этди.

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “ECOBOZOR” савдо мажмуасида ўтказилаётган ярмаркада Ўзбекистон ногиронлар жамияти ва Ногирон ишбилармон аёллар миллий ассоциациясининг 14 та ҳудудидан 300 нафар ногиронлиги бўлган шахслар ўзлари тайёрлаган ҳунармандчилик, зардўзлик, тикувчилик, атторлик сингари 100 турдан ортиқ маҳсулотлари билан қатнашди.

Лойиҳадан кўзланган мақсад ногиронлиги бўлган шахсларни жамиятимизда ўз ўринларини топишларига кўмаклашиш, улар кўнглини кўтариш ҳамда жамиятимизнинг ажралмас ва эътиборга лойиқ бир қисми эканлигини яна бир бор таъкидлашдир.

Шунга кўра, вазирлик Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон ногирон ишбилармон аёллар миллий ассоциацияси каби ногиронлиги бўлган шахсларни бирлаштирувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш бўйича 2018 йилдан бошлаб “Биз биргамиз!” (“Мы вместе!” “We are together!”) ижтимоий лойиҳасини амалга оширилиб келинмоқда.

Лойиҳанинг биринчи босқичида ўз уйларида турли хилдаги маҳсулотлар тайёрлаш билан шуғулланадиган, бироқ уларни реализация қилишда қийинчиликларга учраётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг тайёрлаган маҳсулотлари савдосини йўлга қўйиш учун йирик савдо мажмуаларида бевосита Адлия вазирлигининг кўмагида имтиёзли асосда махсус савдо расталари ташкил қилинди. Ушбу савдо мажмуалари раҳбарлари билан 2018 йилнинг 25 май куни ҳамкорлик бўйича узоқ муддатли келишувлар имзоланди.

Лойиҳанинг дастлабки босқичида нодавлат нотижорат ташкилотларига аъзо 50 га яқин ногиронлиги бўлган ишбилармон аёллар ўз уйларидан чиқмаган ҳолда иш билан таъминланди.

3 кун давом этадиган тадбирда ногиронлиги бўлган шахслар учун хайрия концерт дастурлари бўлиб ўтади. Республика савдо ярмаркасининг сўнгги кунида қатнашчиларга фаол иштироки учун сертификатлар ва турли хилдаги эсдалик совғалари топширилади.

Бўлиб ўтган тадбирдан сўнг Адлия вазирлиги ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда республиканинг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган шахсларга 1100 та турли анжомлар, хусусан 230 та ногиронлик аравачалари ва бошқа жиҳозларни тарқатади.

Эслатма: Ушбу савдо ярмаркаси 20-21 апрель кунлари ҳам давом этади.