Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 26.05.2019



23:10:14 (GMT +5), Яш, 26 Мая 2019

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнига электрон тизим фойдаланиш жорий этилмоқда

Аҳамият беринг

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнига электрон тизим фойдаланиш жорий этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси томонидан жорий йилнинг 19 апрель куни Тошкент ахборот технологиялари университети мажлислар залида “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимидан самарали фойдаланиш” мавзусидаги семинар ўтказилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси томонидан жорий йилнинг 19 апрель куни Тошкент ахборот технологиялари университети мажлислар залида “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимидан самарали фойдаланиш” мавзусидаги семинар ўтказилди.

Семинар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 8 апрелдаги қарори ижроси юзасидан ташкил этилди.

Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2018 йил 8 августдаги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Семинарда вазирлик ва идораларнинг жами 320та масъул ходимлари иштирок этди. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари вакиллари видеоконференц алоқа орқали қатнашди.

Мазкур семинарда юқорида қўрсатилган Вазирлар Маҳкамаси қарорининг мазмун-моҳияти, норма ижодкорлиги фаолиятини электрон муҳитга ўтказиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг Ягона электрон тизимидан фойдаланиш хусусида тадбир иштирокчиларига батафсил маълумот берилди.

Мазкур тизим интернет орқали ишлайдиган дастур бўлиб Адлия вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ишга туширилган.

Шу билан бирга, Ягона электрон тизим орқали қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш жараёнида эскирган, қоғозбозлик ва бюрократик тартиблардан воз кечиш ҳамда уни тўлиқлигича электрон шаклга ўтказилиши, айни пайтда қонун ҳужжатлари лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва келишиш амалиётида бир қатор муаммолар мавжудлиги, муаммоларни ҳал қилиш ҳамда норма ижодкорлиги жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга қаратилган Ягона электрон тизим имконият ва қулайликлари иштирокчиларга ёритиб берилди.

Шунингдек, Ягона электрон тизимни жорий этиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилиши ҳамда мазкур тизимдан фойдаланиш доирасида давлат органларининг асосий вазифалари тақсимланганлиги юзасидан маълумот берилди.

Семинар якунида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг Ягона электрон тизимидан самарали фойдаланиш масалалари бўйича фикр алмашилди.