Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 26.05.2019



23:14:44 (GMT +5), Яш, 26 Мая 2019

Адлия вазири Русланбек Давлетов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги ва Корея интеллектуал мулк идораси ўртасида ўзаро англашув Меморандумини имзолади

Аҳамият беринг

Адлия вазири Русланбек Давлетов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги ва Корея интеллектуал мулк идораси ўртасида ўзаро англашув Меморандумини имзолади

Корея Республикаси Президенти Мун Чже Иннинг жорий йил 18-21 апрель кунлари Ўзбекистон Республикасига амалга оширган давлат ташрифи доирасида икки мамлакат президентлари,


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги

Корея Республикаси Президенти Мун Чже Иннинг жорий йил 18-21 апрель кунлари Ўзбекистон Республикасига амалга оширган давлат ташрифи доирасида икки мамлакат президентлари, ҳукуматлари ва вазирликлари ўртасида стратегик шериклик, инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш, тинчлик мақсадларида коинот тадқиқотларини ўтказиш, илм-фан, технологиялар ва инновациялар, ҳамда ҳуқуқ ва адлия соҳаларида ҳамкорлик қилишга оид ҳужжатлар имзоланди.

Мазкур ташриф давомида Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги ва Корея интеллектуал мулк идораси ўртасида ўзаро англашув Меморандуми ҳамда Ўзбекистон ва Корея Республикаси Адлия вазирликлари ўртасида шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Протоколга имзо чекди.

Бундан кўзланган асосий мақсад – интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш масалаларида тажриба ва ахборот алмашиш ҳамда томонларнинг юридик кадрлари малакасини ошириш бўйича узоқ муддатли ва қисқа муддатли стажировкалар ташкил қилиш орқали иккитомонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришдир.

Эслатиб ўтамиз, Протокол 2017 йил 23 ноябрда ҳар иккала давлатларнинг Адлия вазирликлари ўртасида имзоланган ҳамкорлик Меморандумининг самарали амалга оширилгани муносабат билан имзоланди.