Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 25.05.2019



03:20:21 (GMT +5), Яш, 26 Мая 2019

“Ҳуқуқий ахборот”канали расмий мақомга эга бўлди

Аҳамият беринг

“Ҳуқуқий ахборот”канали расмий мақомга эга бўлди

Ҳуқуқий ахборот”, “Правовая информация”, “Legal Info” каналлари Телеграм тармоғида верификация қилинди.


Ҳуқуқий ахборот”, “Правовая информация”, “Legal Info” каналлари Телеграм тармоғида верификация қилинди.

Хабарингиз бор, 2017 йил октябрь ойида қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ҳақида аҳолига тезкор равишда етказиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан “Ҳуқуқий ахборот” канали фаолияти ташкил этилган эди.

Мазкур канал фаолиятининг доимий такомиллаштирилиб борилиши натижасида, ҳозирда ушбу канал ҳуқуқий мавзулар бўйича ўзига хос ахборот агентлиги вазифасини ҳам бажариб келяпти.

Хусусан, канал орқали 2018 йилда 2 400 та материал тарқатилган, ушбу материаллар жами 123 млн марта кўрилган.

Яқинда фойдаланувчилар талабидан келиб чиқиб, ушбу телеграм каналининг рус ва инглиз тилларидаги версиялари ҳам ишга туширилди.

“Ҳуқуқий ахборот”га ўхшаш каналлар пайдо бўлганлиги, улар орқали аҳолини чалғитувчи ахборотлар тарқатилаётганлиги туфайли каналнинг уч тилдаги шаклига ҳам махсус Verified (тасдиқланган) белгиси олинди.

Эндиликда, канал номидаги махсус кўк белги орқали уни осонгина ажратиб олиш мумкин бўлади.