Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 25.05.2019



03:24:06 (GMT +5), Яш, 26 Мая 2019

Адлия вазирлиги делегацияси Санкт-Петербурлик ҳамкасблари билан нотариуслар фаолиятининг долзарб жиҳатларини муҳокама қилдилар

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги делегацияси Санкт-Петербурлик ҳамкасблари билан нотариуслар фаолиятининг долзарб жиҳатларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги делагацияси IX Санк -Петербург халқаро юридик форумида иштирок этмоқда (Россия Федерацияси).


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги делагацияси IX Санк -Петербург халқаро юридик форумида иштирок этмоқда (Россия Федерацияси).

Мазкур ташриф дастурида хорижлик ҳамкасблар билан қатор учрашувларни ўтказиш ҳам назарда тутилган.

Жорий йилнинг 13 май куни делегация аъзолари Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербургдаги бош консуллиги биносида мазкур шаҳар нотариал округининг амалиётчи нотариуси О.В. Дербина билан учрашди.

Конструктив руҳда ўтган учрашув чоғида нотариуслар фаолиятининг долзарб жиҳатлари, қонунчилик асослари ва уларнинг йўналишларига доир масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Хусусан, Ольга Дербина, Россия Федерациясида 1995 йилдан буён хусусий амалиётга тўлиқ ўтилгани, 2015 йилда Нотариуслар касбий этикаси кодекси қабул қилинганини қайд этди. У шунингдек, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш жадал амалга оширилаётганини, бу эса жараёнларни сезиларли даражада соддалаштириш ва аҳолига тақдим этилаётган нотариус хизматлари сифатини яхшилашга ёрдам беришини таъкидлади.

Ўз навбатида, мамлакатимиз делагация аъзолари ҳам Санкт-Петербурглик ҳамкасбларини 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ амалга оширилаётган ислоҳотлар билан   таништирди. Бунла, Ҳаракатлар стратегияси доирасида адлия органлари, жумладан нотариат фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ҳам амалга оширилаётгани қайд этилди.

Маълумот учун: Санк-Петербург халқаро юридик форуми юриспруденция соҳасида 2011 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинаётган йирик тадбирдир. Мазкур йирик форумда ҳар йили Россия ва хорижий давлатларнинг юқори мансабдор шахслари, иқтисод, ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар бўйича дунёнинг етакчи экспертлари, йирик компанияларнинг юридик бўлинмалари раҳбарлари, халқаро юридик ҳамжамият вакиллари иштирок этадилар.