Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 25.05.2019



03:19:28 (GMT +5), Яш, 26 Мая 2019

Санкт-Петербург халқаро юридик форумида Ўзбекистон адлия вазири чиқиш қилди

Аҳамият беринг

Санкт-Петербург халқаро юридик форумида Ўзбекистон адлия вазири чиқиш қилди

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида халқаро юридик форум давом этмоқда. Унда Ўзбекистон делегацияси, хусусан Адлия вазирлиги масъул ходимлари иштирок этаётир.


Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида халқаро юридик форум давом этмоқда. Унда Ўзбекистон делегацияси, хусусан Адлия вазирлиги масъул ходимлари иштирок этаётир.

Форумда Ўзбекистон Адлия вазири Русланбек Давлетов чиқиш қилди. Ўзбекистоннинг инвестицион қонунчилигини ўз ичига олган маърузада давлат-хусусий шериклик, хусусий мулк ҳимояси каби мавзуларни қамраб олган. 

Вазир яқинда Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонун қабул қилинганига тўхталиб ўтди. Қонун давлат-хусусий шерикликнинг ҳуқуқий асосини яратиш билан биргаликда давлат-хусусий шериклик билан боғлиқ қоида ва жараёнлар, институционал тизимни тартибга соладиган ва қўлланилиши мумкин бўлган тамойиллар ва давлат-хусусий шериклик билан боғлиқ бошқа масалаларни қамраб олган.

Маълумот учун: Санкт-Петербург халқаро юридик форуми 2011 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинаётган йирик тадбирдир. Форум ишида Россия ва хорижий давлатларнинг юқори лавозимли мулозимлари, иқтисодиёт, ҳуқуқ ва халқаро алоқалар бўйича етакчи мутахассислар, жаҳондаги йирик компаниялар ҳуқуқий бўлинмалари раҳбарлари, халқаро ҳуқуқий жамияти вакиллари иштирок этади.