Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 25.05.2019



03:20:42 (GMT +5), Яш, 26 Мая 2019

Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” телеграм канали лотин алифбосида ҳам иш бошлади

Аҳамият беринг

Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” телеграм канали лотин алифбосида ҳам иш бошлади

Бугунги кунда ишончли ва тўғри ҳуқуқий ахборот манбаси сифатида танилган “Ҳуқуқий ахборот” телеграм канали энди лотин алифбосида ҳам маълумот тарқата бошлади.


Бугунги кунда ишончли ва тўғри ҳуқуқий ахборот манбаси сифатида танилган “Ҳуқуқий ахборот” телеграм канали энди лотин алифбосида ҳам маълумот тарқата бошлади.

Маълумки, аъзолари сони 160 мингга яқинлашиб қолган ушбу канал Адлия вазирлигининг тезкор ва содда тилда ҳуқуқий ахборот тарқатишга мўлжалланган. Куни кеча канал телеграм тармоғида верификация қилинди, яъни унга ишончлилик мақоми берилди.

Ҳозирги кунда “Ҳуқуқий ахборот”нинг ўзбек, рус, инглиз тилларидаги версиялари ишлаб турибди. Ҳукуматнинг Лотин алифбосига ўтиш жараёнини жадаллаштириш сиёсатига мувофиқ тарзда, шунингдек, бугунги кунда ёшлар орасида ҳуқуқий саводхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида “Ҳуқуқий ахборот” каналининг лотин алифбосидаги версияси ҳам ишга туширилди.

Ушбу каналга https://t.me/joinchat/AAAAAFY_nBETGqXxKVpQ4g линк орқали ўтишингиз мумкин.