Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 18.01.2019



17:53:58 (GMT +5), Жм, 18 янв 2019

Янгиликлар

28
Аҳамият беринг
Адлия хабари: Олмалиқ шаҳар адлия бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди

28 декабрда Олмалиқ шаҳар адлия бўлими, нотариал идораси ва ФҲДЁ бўлими янги биноси очилди. Бинони очилиш маросимида Адлия вазирлиги масъул вакиллари, Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари, Олмалиқ шаҳар ҳокими, шаҳар аҳолиси ва кенг жамоатчилик қатнашди. 

27
Аҳамият беринг
Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи адлия органлари ҳимоясида

Мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар аввало, инсон манфаатларига хизмат қилади. Зеро, Конституциямизнинг 13-моддасида Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларига асосланиши, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа даҳлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши белгиланган.

26
Аҳамият беринг
“Обод қишлоқ” дастури : навбатдаги обод маскан Тошкент вилоятининг “Тонг юлдузи” қишлоқ фуқаролар йиғинида

Маълумки Президентнинг 2018 йил 29 мартдаги Фармонига асосан мамлакатимиз ҳудудида “Обод қишлоқ” дастури амалга оширилмоқда.

25
Аҳамият беринг
Адлия вазирлигининг FM 104 даги радио лойиҳаси ғолиблари аниқланди

Адлия вазирлиги ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларнинг Конституцияга оид билимларини, шу кунга қадар киритилган ўзгартиришлардан улар қанчалик хабардорлигини синовдан ўтказиш мақсадида Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Yoshlar” радиоканали билан ҳамкорликда “Конституцияни биласизми?”радио лойиҳасини амалга оширди.

22
Аҳамият беринг
Адлия хабари: нотариус лавозимларига танлов вақтида уяли алоқа воситасидан фойдаланган талабгор имтиҳондан четлаштирилди

Аввал эълон қилинганидек, жорий йилнинг 22 декабрь куни Самарқанд вилоятидаги бўш (вакант) давлат нотариал идоралари нотариуси лавозимларига танловлар ўтказилди.

21
Аҳамият беринг
Адлия хабари: Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё вилоятларидаги давлат нотариал идораларига нотариуслар тайинланди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 21 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Навоий ва Сирдарё вилоятларидаги бўш (вакант) давлат нотариал идоралари нотариуси лавозимига танловлар ўтказилди.

21
Аҳамият беринг
Адлия ахбороти: 2019 йилнинг 1 июлидан йўл ҳаракати қатнашчилари ҳужжатни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эга

Бу ҳақда Жорий йилнинг 21 декабрь куни Адлдия вазирлиги томонидан ўтказилган “Адлия ахбороти” брифинги ва матбуот анжумани айтилди. Унда тадбир иштирокчилари ва оммавий ахборот воситалари вакилларига ушбу ҳафта давомида бир қатор муҳим масалалар бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатларин мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтирилди.

21
Аҳамият беринг
​Адлия вазирлиги: 2018 йил тарихий йил бўлди

19 декабрь куни “O'zbekiston 24” телеканалида Адлия вазирлиги томонидан 2018 йилда амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган “Ислоҳотлар самараси” кўрсатуви эфирга узатилди.

20
Аҳамият беринг
Адлия вазирлиги: 2018 йил тизимда туб ислоҳотлар даври бўлди

“Тараққиёт стратегияси” марказида 2018 йилнинг 20 декбарь куни журналистлар учун “Сарҳисоб: Адлия вазирлиги томонидан 2018 йилги Давлат дастури ижроси” мавзусида ташкил этилган матбуот анжуманида айнан адлия органларининг амалга оширилаётган ислоҳотлардаги ўрни ҳақида сўз борди.