Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 20.03.2019



21:39:49 (GMT +5), Чр, 20 мар 2019

Адлия вазирлигининг ягона “ишонч телефони”

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2018 йил 11 майдаги 144-ум-сонли буйруғига асосан жисмоний ва юридик шахслардан “ишонч телефони”га тушаётган мурожаатларни марказлашган ҳолда қабул қилиш мақсадида вазирликда “Call center” ташкил қилинди.

Жорий йилнинг 11 ойида “Call center”га жами 49 857 та жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қўнғироқлари белгиланган тартибда қабул қилиниб, шундан 46 809 та мурожаат юзасидан малакали мутахассислар томонидан тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, 2 252 та мурожаатлар жойида ҳал қилинди, 796 та мурожаатлар ўрганиш талаб қилганлиги сабабли рўйхатдан ўтказилди.

Рўйхатдан ўтказилган 796 та мурожаатнинг 312 таси қаноатлантирилди ва 429 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 37 таси ваколат доирасида кўриб чиқилиши учун тегишли ташкилотларга юборилган, 18 таси ўрганиш жараёнидаги мурожаатларни ташкил этади.