Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 16.07.2018



01:08:32 (GMT +5), Сш, 17 июл 2018

Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари

2018 йил 6 ойи давомида мурожаатларни кўриб чиқиш соҳасида амалга оширилган ишлар бўйича сарҳисоби


Адлия органларининг халқ билан мулоқоти:

2018 йил 6 ойи сарҳисоби

 

Қайд этиш жоизки, сўнгги пайтларда адлия органлари аҳоли билан тўғридан-тўғри, очиқ мулоқот қилувчи, халқнинг дарди-ташвишларини ўйлаб, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ҳамда аҳоли ва тадбиркорларга самарали ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи давлат органи сифатида муҳим ўрин тутмоқда.

Ҳисобот даврида Давлат раҳбари томонидан адлия органлари фаолиятига алоҳида эътибор қаратилиб, соҳа фаолиятини такомиллаштиришга доир 3 та фармон ва 6 та қарорлар қабул қилинди. Уларга кўра, адлия органлари фаолияти тубдан ислоҳ қилиниб, вазирлик таркибида янги тузилмалар ташкил этилди. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ўз ишини бошлади.

Ҳуқуқий хизмат кўрсатиш тизими такомиллаштирилди, адвокатура ва нотариат тизимида ҳам туб ўзгаришлар рўй бериб, соҳа жозибадорлиги ошди.Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ислоҳ қилиш бўйича Фармоннинг қабул қилиниши эса, соҳадаги йиллаб ўз ечимини кутиб турган муаммоларни ҳал этиб берди.

Вазирлик томонидан киритилган мамлакатни ислоҳ қилишга қаратилган қатор лойиҳа ва таклифлар қўллаб-қувватланди. Натижада, 36 та қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Бунда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жамиятда бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш, аҳолига қулайликлар яратиш ва давлат хизматлари кўрсатилиши тизимини шаффоф бўлишига алоҳида эътибор қаратилди.

Адлия тизимини аҳоли билан мулоқоти тубдан ўзгарди, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли билан яқиндан мулоқот қилишнинг янги, замонавий ва таъсирчан шакллари амалиётга жорий этилди. Инновацион янги лойиҳалар асосида замонавий тарғиботнинг ўзига хос кўринишлари яратилди. Бу эса, адлия органларини халққа яқинлаштирмоқда.

Бунинг учун адлия органлари ва муассасалари фаолиятини кенг ёритиш бўйича ахборот-таҳлилий ва обзорли медиа материалларни тайёрлаш мақсадида вазирлик ҳузурида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилди.

Давлат хизматлари марказлари соҳасида ислоҳотлар ҳам самарали давом эттирилди. Улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар сони ҳам 18 тадан 78 тагача оширилиши таъминланди. 16 та хизмат турлари бўйича ишлаб чиқилган регламентлар Ҳукумат томонидан қабул қилинди.

Ходимларнинг ижтимоий муҳофазаси бўйича ҳам қатор амалий ишлар йўлга қўйилди. Хизмат маошлари қарийб икки баравар оширилди, бу борадаги ишларимиз давом эттирилмоқда. Ходимлар учун замонавий турар жойлар қуриш билан боғлиқ йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, адлия органлари ва муассасалари томонидан ҳисобот даврида қуйидаги эътиборга молик ишлар ҳам амалга оширилди.

Хусусан, 121 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан,29та қонун, 26 та Президент ҳужжатлари, 52 та Ҳукумат ҳужжатлари, 14 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилди. 1 345 та қонун ҳужжатлари лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

Келиб тушган жами 18 мингдан ортиқ мурожаатларнинг қарийб 15 мингтаси қонуний ҳал этилди.

Аниқланган 152 мингдан ортиқ қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича 3 540 та тақдимнома киритилди, 519 нафар шахслар маъмурий, 1 380 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилди.

Давлат хизматларини кўрсатиш марказлари томонидан 1 млн. 202 миндан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди.

Мурожаатларни ҳал этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, уларга етказилган зарарларни ундириш бўйича судларга 2 392 та 14 920 493,0 минг сўмлик даъво аризалари киритилди, шундан 15,3 млрд. сўмлик 6 128 та даъволар қаноатлантирилди. Тегишли идораларга 1 923 татақдимнома киритилди, 419 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди, жиноий жавобгарликка тортиш бўйича 8 та таклиф расмийлаштирилиб кўриб чиқиш учун ваколатли органларга киритилди, 2 752 табошқа турдаги ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилди. 963 нафар айбдор шахсларга нисбатан интизомий жавобгарлик чоралари қўлланилиши таъминланди, шундан 91 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, 330 та ноқонуний ҳужжатлар бекор қилинди.

Вазирликнинг “Facebook.com” ижтимоий тармоғидаги “Адлия билан мулоқот” саҳифаси ҳамда расмий веб-сайти орқали ҳам аҳоли билан самарали мулоқот тизими шаклланган бўлиб, улар орқали келиб тушган мурожаатларни ва аниқланган муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш чоралари кўриб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги


2018 йил I чоракда мурожаатларни кўриб чиқиш соҳасида амалга оширилган ишлар бўйича маълумот


Адлия вазирлиги: I чорак якуни таҳлили

Адлия вазирлиги томонидан 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2018 йил I чорак якуни бўйича ижроси таҳлил қилинди.

Адлия вазирлиги томонидан 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2018 йил I чорак якуни бўйича ижроси таҳлил қилинди.

Таҳлил натижалари, ўтган чоракда Давлат дастури ижроси юзасидан амалга оширилган ишларнинг салмоқли бўлганлигини кўрсатди.

Бугунги кун ҳолатига кўра, Давлат дастуридаги 40 дан ортиқ вазифа ва тадбирларнинг самарали бажарилганлиги, шу жумладан суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларни ривожлантиришга доир 19 та қонун ҳужжатлари ва 13 та амалий чора-тадбирлар дастурларининг қабул қилиниши бу борадаги ишларнинг натижадор бўлганлигини қайд этади.

Биринчи навбатда, Давлат дастури доирасида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган тегишли қонуннинг қабул қилинишига эришилди.

Жумладан, қабул қилинган қонунга мувофиқ, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини жиноят процессида жиноий тажовузлардан ҳимоя қилишнинг ишончли кафолатлари таъминланди, далилларни ва тезкор-қидирув фаолияти натижаларини сохталаштириш учун жиноий жавобгарлик чоралари белгиланди.

 

Навбатдаги муҳим масала, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини расмийлаштириш ёндашувлари ва тамойиллари тубдан ўзгартирилди. Фармонда 42 турдаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини бекор қилиш, 38 турдаги лицензияланадиган фаолият турлари ва рухсат бериш тартиб-таомилларини 17 турга бирлаштириш, айрим лицензиялар ва рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни расмийлаштириш муддатларини қисқартириш ва яна баъзи лицензиялаш бўйича функцияларни марказий идоралардан қуйи идораларга ўтказиш назарда тутилди.

Давлат дастуридаги яна бир муҳим тадбирлардан бири, Республикада туризм салоҳиятини, биринчи навбатда инвестицияларни фаол жалб қилиш ва соҳага инновацион ғоя ва технологияларни жорий этиш бўйича ҳам ижобий ишлар амалга оширилди. Давлат раҳбари томонидан қабул қилинган “Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларни бунга мисол қилиб келтириш мумкин.

Ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ривожлантириш йўналишида ҳам қатор амалий ишлар амалга оширилди. Хусусан, 2018 йил учун МДҲ ва Болтиқ бўйи давлатларининг темир йўл ташкилотлари билан ҳамкорликда олиб борилган музокаралар натижасида республикамиздан экспортга жўнатилаётган минерал ўғит, пахта, буғдой, полиз маҳсулотлари, рангли металлар ва бошқа юкларга тегишли имтиёзлар тақдим этилишига эришилди.

Тиббиёт соҳасини ислоҳ қилиш борасидаги ислоҳотлар ҳам самарали давом эттирилмоқда. 46 туман тиббиёт бирлашмалари туғруқхона бўлимларида II даражали туғруқ бўлимлари ташкил этилди.

Оғир турмуш шароитида яшаётган 732 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди, улар учун 608,3 миллион сўм кредитлар ажратилди. Касаначилик асосида янги иш ўринлари ташкил этиш орқали 1 000 нафардан ортиқ ногирон ва меҳнатга лаёқатлилик даражаси чекланган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ишлари олиб борилди, ҳозирга қадар уларга 686 миллион сўм миқдорда тегишли маблағлар тўлаб берилди.

Давлат дастурида белгиланган вазифа ва тадбирлар ижроси самарали таъминлаб борилмоқда.


2017 йилда мурожаатларни кўриб чиқиш соҳасида амалга оширилган ишлар бўйича маълумот


Адлия органларига 95 090 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 2016 йилга нисбатан 5 фоизга камайган. Мурожаатларнинг 76 092 таси (80,0%) мазмунан ҳал этилиб, кўрилган чоралар натижасида 17 мингдан ортиқ нафар фуқаролар ва тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

58 138 та (61,1%) мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 14 609 та (15,3%) мурожаат тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун ваколатли органларга юборилди. Келиб тушган мурожаатларнинг 78 037 тасини шикоятлар, 16 609 тасини аризалар, 444 тасини таклифлар ташкил қилади.

Мурожаатларнинг 30 620 таси Президент виртуал қабулхонаси, 12443 таси Ҳукумат портали, 3 631 таси Халқ қабулхоналари, 2 180 таси “ишонч телефони”, 1 494 таси адлия вазирининг виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган.

Мурожаатларнинг ҳал этилиши натижасида давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликларнинг 963 та ноқонуний ҳужжатларининг бекор қилиниши таъминланди. Судларга киритилган 44,9 миллиард сўмлик 5 571 та даъволар қаноатлантирилди. 6 нафар шахс жиноий, 121 нафар шахс маъмурий, 4 111 нафар шахснинг интизомий жавобгарликка тортилиши таъминланди. 69,5 миллиард маблағлар қайтарилди.

Вирутал қабулхонага келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинганда, энг кўп мурожаатлар ФҲДЁ органлари фаолияти юзасидан бўлиб, 1 428 тани (26,1%) ташкил қилади. Нотариал идоралари фаолияти бўйича эса 1 169 та (22,0%) мурожаатлар келиб тушган.

Халқ билан мулоқот қилиш ва тарғибот тадбирларини ташкил қилишнинг янги, замонавий ҳамда таъсирчан тизимидан кенг ва самарали фойдаланиш жорий этилди.

“Facebook” ижтимоий тармоғида “Адлия билан мулоқот” (Диалог с юстицией) гуруҳи ташкил этилиб, аҳолининг турли соҳалардаги мурожаатлари, таклифлари ва эътирозлари бўйича ишлашнинг янгича ва тезкор тизими йўлга қўйилди. Ушбу гуруҳ томонидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатлар, билдирилган таклифлар ва мулоҳазалар кўриб чиқилиб, тегишли муносабатлар билдириб келинмоқда.

Мурожаатларнинг кўпайиш динамикаси ва келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилиниб, натижада ўнлаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ишлаб чиқилиши таъминланди. Жумладан:

‒ алимент тўлаш билан келиб тушган кўплаб мурожаатларнинг олдини олиш ва алимент тўловчининг масъулиятини ошириш мақсадида алимент тўлашга доир қонунчиликни такомиллаштиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилди;

‒ фуқароларнинг асосий эътирозларига сабаб бўлиб келаётган давлат нотариал идоралардаги навбат кўпайиши ҳолатларини олдини олиш мақсадида Ҳукумат қарорларида назарда тутилган ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланиши бўйича ҳаракат турини бекор қилиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли қарор қабул қилиш орқали маъқулланди;

‒ нотариал идоралар фаолияти билан боғлиқ мурожаатлар кўпайишининг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳри бўйича фуқаролар томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали нотариус қабулига олдиндан ёзилиш бўйича электрон навбатга қўйиш тизими жорий қилинди